Latest news

10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  3 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  3 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  8 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  15 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  3 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  10 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1

Леонид Кучук: "Апполон"га паст баҳо бермаганмиз" News

Леонид Кучук: "Апполон"га паст баҳо бермаганмиз"

"Локомотив" бош мураббийи Леонид Кучук, жамоаси "Апполон" билан дуранг қайд этгани тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Ўйин давомида "темирйўлчилар"дан Ян Тигорев ва Виталий Денисовлар қизил карточка олишди. Жавоб ўйини 28 август куни Москвада бўлиб ўтади.

- "Иккинчи бўлимда ҳаётимда илк бор менинг жамоам 9 киши бўлиб қолди. Рақиб катта устунликка эга бўлди ва ундан фойдалана олди. Аммо биз гол ура олганимиздан кўнглим тўлди. Меҳмондаги гол катта аҳамиятга эга.

- Иккинчи бўлим охирида нима содир бўлди? Жамоангиз чарчаб қолдими ёки рақибга етарли баҳо бермаганмидингиз?
- Йўқ, биз "Аполлон"нинг кучини билар эдик. Ўтган йили кипрликлар "Ницца"ни ўтиш бахсларида мағлуб этган ва улар Европа Лигаси гуруҳ босқичида жуда яхши ўйин кўрсатишган. Улар кучли жамоа, шу сабабли уларга паст баҳо бермаганмиз. Биз қисқа муддат ичида тўртинчи ўйинни ўтказдик ва таркибни ўзгартириб туришга мажбур эдик. Бу ўйин биз учун осон бўлмади.

- Четлатишлар жамоангизга қанчалик таьсир қилди?

- Ҳар қандай четлатиш ўйинимизга жиддий таьсир кўрсатади. Биз ўйинни давом эттира олмайдиган Алан Касаев ва Дмитрий Тарасовларни алмаштиришга мажбур бўлдик. Қизил карточкаларга келадиган бўлсак, биринчисидан сўнг ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдик, иккинчи қизил карточкадан сўнг кўплаб ҳужумларни ўтказиб юбордик.

- Бу учрашувгача "Локомтив" фаворит ҳисобланган. Меҳмондаги бахсдан кейин, икки ўйин бўйича ўз имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?
- Мен фоизларни ҳисобламайман. Ҳозирча ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Бу бахс тақдири Москвада ҳал бўлади, шунинг учун бў ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз" - дейди Кучук.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика