Latest news

22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  1 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  4 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  4 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  2 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  14

Леонардо Спинаццола финал олдидан Италияга таъсирли мактуб ёзди News

Леонардо Спинаццола финал олдидан Италияга таъсирли мактуб ёзди

Ҳал қилувчи учрашувдан олдин у термага мактуб йўллади.

Хабарингиз бор, бугун Евро-2020 финал учрашувида Италия термаси бош соврин учун Англияга қарши майдонга тушади. 

Номинал мезбон "Скуадра Адзурра" ҳимоячиси Леонардо Спинаццола ушбу беллашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Агар ўша вазиятга, ўша дақиқаларга яна қайтиш имкониятим бўлганида, мен барибир тўпга бор кучим билан интилган бўлардим. Яна юз марта бу ишни қилаверардим, агар шу орқали рақибни бир метрга ортда қолдиролсам, агар шу ишим орқали ўйин тақдирини жамоам томонга ўзгартира олсам. Бунда оламшумул ҳеч нима йўқ, шунчаки бизда қоидалар шундай – сен фақатгина жамоадошларинг ва терма учун борингни бера олсанггина, саргузаштнинг охирига етиб борасан.

Жароҳат мени майдондан чиқариб юборди, энди мен ўйиндан "ташқарида"ман. Бироқ жамоадан четга чиқиб қолганим йўқ. Менинг эндигина уч ёшга тўлган ўғлим Маттиа бугун дадаси уйда, диванда бемалол ёта олмаслигини тушунди.


Ҳаяжондаман, буни яширмайман. Мен Лондонга учадиган самолёт бортига чиққанимда, ҳудди қайта туғилгандек бўлдим. Орадан бир неча соат ўтиб мен майдонда дўстларим билан, трибуналарда эса – бутун мамлакат билан бирга бўламан. Барчаси бироз яхшироқ бўлиши мумкин эди, аммо бундан ҳам ёмонроқ вазият бўлиши ҳам мумкин эди

"Уэмбли"да бизни Европа чемпионатининг охирги жанги кутмоқда. Бу мусобақани мен бир умрга эслаб қоламан. "Олимпико"даги сехрли кечалардан тортиб, сафардаги мураккаб беллашувларгача – биз оғир ва жиддий йўлни босиб ўтдик. Менинг мисолимда эса бу йўл яна бир неча километр кўпроқ бўлди – жарроҳлик муолажаси учун Финляндияга учиб бориб-келишга тўғри келди. Лекин энди мен тайёрман. Ҳали кўп нарса бера олишимни сезяпман. Бир неча ой ўтиб, сафга, қанотга қайтаман. Бугун эса барчамиз биргаликда мақсад сари интиламиз!


Мен, Брайан Кристанте – жароҳатдан кейин биринчи бўлиб ёнимга етиб келган ва мени юпатган инсон, – бугун мени кўнглимданда муҳимроқ бир нарсани боши узра кўтаришига, умид қиламан. Форца адзурри!".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика