Latest news

21:05Суперлига. "Металлург" – "Олимпик" 1:3 (матнли трансляция)  8 21:00Суперлига. "Насаф" — "Навбаҳор" 2:2 (матнли трансляция)  158 20:59Евро-2024. Англия — Словакия (Матнли трансляция)  1 20:27"Зенит" 25 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 19:54Англия — Словакия. Таркиблар маълум  2 19:39Интервью. Луисма Эрнандес — "Металлург", Суперлига, ва Испаниянинг Евро-2024 турниридаги иштироки ҳақида  1 19:26Ана холос! "Барса" Феликс ва Канселунинг қолмаслиги ҳақидаги постларни ўчириб ташлади, чунки уларни сақлаб қолмоқчи  0 18:51"Наполи"ни олти ўйинчи тарк этди  0 18:22Расман: "Ювентус" 50 млн евролик трансферни амалга оширди  3 17:52"Барселона" Феликс, Канселу ва Алонсонинг клубда қолмаслигини эълон қилди  2 17:26Мората ҳам Саудия Арабистонига йўл оладими?  3 16:58Аспиликуэта "Атлетико"да яна бир мавсум қолади  1 16:27Гаттузо ўз жамоасига Ракитични олиб келмоқчи  0 15:57Суперлига. Қолдирилган учрашувларни ўтказиб юборадиганлар  2 15:33"Насаф" 2017 йилдан буён Қаршида "Навбаҳор"ни юта олмаяпти  28

Леонардо Жардим: “Мураббий етакчи бўлиб, ўйинчилар ва клуб билан яқин бўлиши керак” News

Леонардо Жардим: “Мураббий етакчи бўлиб, ўйинчилар ва клуб билан яқин бўлиши керак”

“Монако” билан охирги йилларда муваффақиятли ишлаб келаётган ва уч мавсумда иккинчи марта жамоани ЕЧЛда чорак финалгача олиб келган Леонардо Жардим айни пайтда кўплаб катта клубларнинг эътиборини тортган.

Мураббийлик фаолиятини 27 ёшда бошлаган мутахассис хорижлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда кўплаб саволларга жавоб қайтарди.

- 27 ёшда мураббийликдаги дебютингизни ўтказгансиз. Шахсий тажриба ишда сизга қўл келганми?
- “Камаша” жамоасига бош мураббий этиб тайинлангунимга қадар 19 ёшда 13 ёшлилар жамоасини бошқарганман. 21 ёшда эса ёрдамчи мураббий бўлганман. Шуғуллантиришдан чарчамасдим. Бу менга кўпчиликда йўқ нарсани берди – 15 йиллик тажрибага эга чиқдим. Аммо тажрибанинг ўзигина етарли эмас. Тажриба билим бўла олмайди. У тўғри қарорлар қабул қилиш ва камроқ хато қилишга ёрдам беради.

- Сиздан катта футболчиларни ишончини қозонишни қандай уддалагансиз?
- Тўғриси, ишимда бундай муаммолар 15 йил мобайнида умуман учрамаган. Ҳамиша воқеалар марказида бўлиб, муаммонинг катталашиб кетишига йўл қўймасликка уринаман. Ўйлашимча, муаммолар уларга қарши чора кўрмасликдан келиб чиқади. Футболда ҳаммаси тез рўй беради. Футбол – бу ҳиссиётлар, кичик жиҳатга эътибор берилмаса, у эртага катта муаммога айланиб кетади.


- Мураббий ўйинчиларга яқин бўлиши муҳимми?
- Сирим ўйинчилар ва клуб ходимларига жуда яқин бўлишдадир. Натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча билан илиқ муносабатда бўлмоқ даркор. Бошқа тарафдан бу футболчилар билан жуда яқин бўлишимни англатмайди. Бу турли нарсалардир. Одамлар орасида масофанинг камайиши ёки кўпайиши катта таваккал ҳисобланади. Менимча, футболчилардан ажралиб қолган мураббий уларнинг имкониятидан максимум фойдалана олмайди.

- Услубингизни турли шахсларга мослаштирасизми?
- Бу муҳим нарса. Барчамиз бир хилмиз ва шу пайтнинг ўзида турличамиз. Бир хил сўзлар қайсидир ўйинчини ҳаяжонлантириши, бошқасини хотиржамликка чорлаши ва яна бирини эса ўйлантириб қўйиши мумкин. Шу сабабли футболчиларни яхши билиш лозим. Уларнинг ўйинини яхшилаш учун кимнидир руҳлантиришим, кимнидир танқид қилишим зарур, агар улардан тўғри жавоб олишни хоҳласам. Замонавий футболда бу саноатда бўлганидек катта аҳамият касб этади. Скаутлар ҳам бундай жиҳатларга эътибор қаратади. Мен учун шахсий тарафлар ва ўргана олиш қобилияти ўта муҳим саналади. Агар ўйинчи бу икки жиҳатга эга бўлса, бошқа нарсаларга эга бўлмасдан туриб ҳам муваффақиятларга эриша олади.

- Етакчи бўлмасдан юқори савиядаги мураббийга айланиш имкони борми?
- Етакчилик мен ва ишим учун жуда муҳим. Бу мураббийнинг асосий вазифаларидан биридир. Биз ўйинни тушуниб, билимга эга бўлишимиз шарт. Яна биз тиббиёт ва ОАВ билан ишлаш бўйича билимларга ҳам эга бўлишимиз керак. Турли соҳалардан маълум нарсаларни билишимиз лозим, аммо етакчилик энг асосий ҳолат. Етакчилик сифатига эга бўлмасдан мураббий бўлиш қийин. Футбол мураббийлигининг асоси жамоадаги етакчилик, турли гуруҳларни бошқара олишдадир. Ишончини раҳбарият ва мухлисларга етказа олиши лозим.


- Бошқа мутахассисларни кузатиб борасизми?
- Фаолиятим мобайнида услубимни турли ҳолатларга мослаштиришга мажбур бўлганман. “Монако”ни бошқариш “Камаша”, “Шавеш”, “Бейра-Мар”, “Спортинг” ёки “Олимпиакос”ни бошқариш билан бир хил эмас. Ҳар бир янги иш олдингисидан фарқ қилади. Етакчиликка шунчаки эга чиқиб бўлмайди. Мендаги ҳолат фақат ўзимга тегишли. Бошқаларни биламан, улар ҳақида ўқийман, аммо мендаги етакчилик шахсий фаолиятимдан келиб чиқади. Кимдандир кўчириш тўғри эмас. Ҳар бир мураббий ўзига қулай усулда ишлаши даркор. Албатта, турли муваффақиятли инсонларнинг услубидан хабардорман ва баъзи тарафларни ўрганишга интиламан. Қолаверса, бошқаларнинг аслида қандай эканини билмаймиз. Бизга уларнинг кўринадиган тарафи маълум холос.

 -Ўйинчилар билан тез-тез ёлғиз мулоқот қилиб турасизми?
- Ҳар куни. Улар билан кунига суҳбатлашаман, аммо мулоқот услублари катта аҳамият касб этади. Бизда жамоавий, ўйинчилар ва жамоадаги ходимлар билан алоҳида мулоқот, жараёнга жалб қилинган барча билан суҳбатлашиш ҳолатлари мавжуд. Баъзида ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар ёки ҳужумчилар билан гаплашаман. Мисол учун, ҳужумчи, чап қанот ҳимоячиси ёки марказий ҳимоячи билан алоҳида мулоқот қилишим мумкин. Ҳар бири билан кунига гаплашмайман, аммо уларнинг баъзиларига ҳар куни нимадир дейишга тўғри келади. Ҳаммаси инсоннинг ўзи ва менинг талабларимга боғлиқ.

- Ҳозир футболчиларни бошқариш мураббийлик фаолиятингизни бошлаган даврдан кўра қийинроқми?
- Айни пайтда ҳаммаси қийинроқ. Одамлар турли соҳалар бўйича маълумотларга эга бўлиб, билимларнии ошириб боришмоқда. Энди футболчиларга ёлғон маълумот бериш мумкин эмас. Илгари баъзи мутахассислар шундай қилиб туришарди. Ҳозир ўйинчилар барчасидан хабардор. Масалан, 30 йил олдин мураббий осонлик билан бирор мевани ейиш фойдали эканини айтса, бу ўйинчилар учун қоида каби эди. Ҳозир ундай эмас. Шу билан бирга атрофимизни ОАВ, агентлар ўраб тургани, ҳар бир футболчи ишқибозлар озиғи эканини тушуниш лозим. Илгари бундай муаммоларга дуч келмасдик. Ҳар бир футболчи ўзича шахсий имижига эга. Фалькаонинг твиттерда 12 миллион обуначиси бор. Франция чемпионатининг баъзи клубларида бунча миқдорда ўқувчи йўқ.


- Уч мамлакатда ишладингиз. Мураббий ўзи ишлаётган мамлакат тилини билмасдан муваффақиятга эришиши мумкинми?
- Бошқа мамлакатга кўчиб ўтишда асосий муаммо фикрлар ва ғояларни ОАВ ҳамда мухлисларга етказиш ҳисобланади. Барча клубларда шундай ҳолат рўй беради. “Монако” таркибида итальянлар, бразилияликлар, испанлар, португаллар ва бошқа миллат вакиллари бор. Мураббий жамоага ғоясини етказиш учун мулоқотга киришиш хислатига эга бўлиши шарт. Хорижда муваффақиятли ишлаш учун маҳаллий маданиятдан хабардор бўлиш ва ўша мамлакат тилида эркин гапира олиш муҳим. Буларнинг бирисиз яхши ишлашнинг ўзи бўлмайди.

“Олимпиакос”да ишлаганимда клуб президенти маҳаллий ўйинчиларни йиққан ва уларнинг ҳеч бири инглиз тилида гапира олмасди. Грецияда таржимон хизматига югуриб боришга мажбур бўлганман. Тилни билиш фикрларни етказишдагина эмас, балки обрўни сақлашда ҳам муҳим. Бир мисол келтираман. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Тоттенхэм” билан учрашдик. Бу жамоани Маурисио Почеттино бошқаради. Уни жуда ҳурмат қиламан. Фаолиятининг аввалида у таржимон хизматига мурожаат қилди, аммо у инглизчани биларди. Гап унинг билиш даражаси ғояларини тўлиқ етказишга етарли ёки аксинча эканида бўлган. Францияда таваккал қилиб, биринчи кундан француз тилида гапиришга қарор қилдим. Баъзан тилни билиш асосий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Беҳзод Назаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика