Latest news

21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  29 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Лэмпард: “Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди...” News

Лэмпард: “Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди...”

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ 10-турида “Бернли” устидан (4:2) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Сафарда навбатдаги қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Биз ўйинни ўз назоратимизга олишга интилдик, ярим ҳимояда ажойиб комбинациялар ташкил этдик ва олдинга интилдик. Ҳаммаси ажойиб чиқди. Мен жамоам ўйинини завқ билан томоша қилдим.

Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди. Уни катта суммага сотиб олдик ва у бирдан майдонга тушишни истади. Аммо мен нима учун уни дарров майдонга туширишим керак? Мен вазиятга тўғри ёндашиб, унинг имкониятларидан максисмум фойдаланишни истайман. У учун хурсандман.

Доим икки-уч ўйин олдинги вазиятни кузатишга интиламан. Ўйлашимча, жамоада ҳаммаси жойида, улар ғалабага чанқоқ. Шу боис бугун битта ўзгариш ғалабамиз учун етарли бўлди. Муҳими бу билан ҳаволаниб кетмаслик лозим. Биз яхши ўйнадик, аммо бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишга қодирмиз.

Мен биринчилардан бўлиб жамоани ўтказиб юборган гол учун танқид қилишим мумкин. Аммо бугун эмас. Чунки жамоам бугун тўп билан ажойиб даражада муомала қилди, бундан фақат завқ олиш мумкин, деди Лэмпард “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика