Latest news

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  60 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

Лэмпард мавсум бошида МЮдан учралган мағлубиятни қандай қабул қилган эди? News

Лэмпард мавсум бошида МЮдан учралган мағлубиятни қандай қабул қилган эди?

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 1-турида МЮдан учралган йирик (0:4) мағлубиятни эсга олди.

“Ўша баҳс биз учун “сюрприз”га айланганди. Чунки ҳисоб ўйинга мос бўлмаганди.Мен жамоамни энг биринчи танқидчисиман. Шу боис ўйиндан кейин футболчиларга нисбатан адолатли бўлдим. Мен уларга: “қаранглар бу 0:4 га лойиқ ўйин эмас, аммо кичик деталлар ҳисобни шу қадар йириклашишига олиб келди. Буни жудаям қаттиқ зарба деб қабул қилманглар, бундай ҳаракат ва ўйин билан бу каби мағлубиятга лойиқ эмассизлар” дегандим.

Орадан бир неча кун ўтиб, мамлакатни айни пайтдаги энг кучли жамоаси “Ливерпуль” билан куч синашдик ва Европа Суперкубогини қўлга киритишга лойиқ эдик. 

Ҳа, МЮга қарши ўйиндаги ҳисоб аянчли эди, бугун ўша хатони ювиш имкони бўлади. Аммо ўшанда йирик мағлубиятни у қадар оғриқли қабул қилмагандим. Ўшанда МЮ ва “Ливерпул”га қарши иккита ўйиндан кейин мен жамоа бу мавсумда нимадир юта олишига ишонгандим”, дейди лондонликлар устози.

“Челси” айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 25 учрашувдан 41 очко тўплаб 4-поғонада бораётган бўлса, МЮ 35 очко билан 9-поғонани банд этган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика