Latest news

01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  0 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  25 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди News

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди

Форс чемпионатининг 22-турида Сервер Жепаров тўп сураётган “Истиқлол” клуби кучли учликда бораётган “Зоб Аҳон”дан енгилди — 1:2.

Zob Ahan

Kiros - 61', Mohammad Reza Hosseini - 90'

Persian Gulf Pro League . Round 22

04/02/2018, 16:30

1
:
2
Finished

Esteghlal

Vouria Ghafoori - 31'

45'
90'
61'  Kiros
90'  Mohammad Reza Hosseini
31'  Vouria Ghafoori

Беллашувда Сервер Жепаров иштирок этмади. Футболчи Ҳазфи Кубогининг “Санат Нафт”га қарши ўйинида голли пас бериб, кичик жароҳати сабаб иккинчи таймни қўйиб юборишга мажбур бўлганди. Германиялик мутахассис Шефер ўйин аввалида Жепаров билан суҳбатлашган. Гарчи Сервер ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса-да, Шефер таваккал қилишни истамади ва уни сафар ўйинига олиб кетмади. Мураббийнинг тушунтириш беришича, олдинда “Истиқлол”ни Чемпионлар Лигаси ўйинлари кутиб турибди. Бундай пайтда Жепаров жароҳатини қайталаб олса, ҳолат теҳронликлар учун қимматга тушиши мумкин.

“Ўйинни уйда, телевизор орқали томоша қилдим. Жамоадошларим яхши ўйнашди. Улар яна гол уришлари ҳам мумкин эди. Бироқ сўнгги дақиқада рақиб футболчиси ўзини кўрсатди ва яхши ҳаракати сабаб боши билан дарвозамизни ишғол қилди”, — деди Сервер Жепаров.

“Истиқлол” очколари сонини “Зоб Аҳон”ники билан тенглаштириб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Томонларнинг Теҳронда ўтган илк ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлиб, Жепаров майдонда 84 дақиқа ҳаракат қилганди.

Қайд этиш керак, “Зоб Аҳон” ҳақида тасаввурларимизни кенгайтириб борсак, зарар қилмайди. Мазкур жамоа Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг “Локомотив” клубига рақиб бўлади. Ушбу клуб “Насаф” рақиби “Персиполис” каби қўрқинчли бўлмаса-да, ҳар ҳолда сўнгги вақтларда ёмон таассурот қолдирмаяпти. Жамоа форс чемпионатида ғалабали сериясини кетма-кет 6 та ўйинга етказиб олди.

Championat.asia статистикаси

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика