Latest news

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   1 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  416 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди News

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
28 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 10-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда ўз майдонида «Амкар» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Москванинг «Локомотив» клуби ўз учрашувини 30 сентябрь куни ўтказади. Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳаракат қилади.

ҚОЗОҒИСТОН
29 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз майдонида «Шахтёр» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобида «Иртиш» ғалаба қозонган. Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик бошқа бир футболчи, Камолиддин Мурзоев ҳам ҳаракат қилишидан хабарнингиз бор. Эътиборлиси, «Иртиш»га ғалаба келтирган голга айнан иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилган Мурзоев 88-дақиқада муаллифлик қилган.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар сафарда «Қайрат» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндаги ҳар иккала легионер футболчи 90 дақиқадан ҳаракат қилишди.

ХИТОЙ
28 сентябрь куни Хитой суперлигасида 26-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Шанхай Шенхин» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец мазкур турда ўз майдонида «Шанхай Шенхуа» клубига қарши кечган учрашувда ўз жамоаси қайдномасидан ўрин олган бўлсада, майдонга туширилмади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
28 сентябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 28 сентябрь куни сафарда «Геонгнам» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқада ҳаракат қилди. Эътиборлиси «Сеонгнам»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда ғалаба тўпига учрашувнинг 88-дақиқасида айнан Жепаров муаллифлик қилган.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 8-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Карабах» клубига қарши ўйинда жамоаси қайдномасига киритилмади.

БАА
27 сентябрь куни БАА чемпионатида 3-тур ўйинлари ўтказилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 3-тур ўйинида ўз майдонида «Ал Жазийра» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика