Latest news

16:44"Боруссия" Зинченкони ижарага олмоқчи. "Арсенал" ҳимоячисини 20 млн еврога сотишга тайёр  0 16:11"Каземиро – МЮнинг хатоси"  4 15:36"Реал"да у ҳеч бир нуқтада топ даражадаги ўйин кўрсата олмаяпти"  1 15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   9 14:25Жезус узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин?  2 13:5670 млн евро+бонуслар — ПСЖ ва "Наполи" Хвича трансфери борасида келишиб олди  0 13:32Мақсади улуғ, медиаси қуруқ  2 13:15"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади   6 12:55Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?  6 12:25Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди  12 12:242024 йилда "Бунёдкор"нинг сметаси қанча бўлганди? Клуб бош директори аниқ рақамни айтди  13 12:03ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди  0 11:45"Борнмут" футболчиси Ла Лигага кўчиб ўтди  1 11:23"Реал"га қишда трансферлар керак эмас  3 10:56«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди  6

Легионерлар. Ҳусниддин Ғофуров - "Явор" етакчиси! (ВИДЕО) News

Легионерлар. Ҳусниддин Ғофуров - "Явор" етакчиси! (ВИДЕО)

Ҳусниддин Ғофуров номи олдин кўпчиликка таниш эмасди. Бу футболчи Сербия чемпионатига кетди-ю, мухлислар унинг номини тез-тез тилга ола бошлашди. ОАВда бу футболчи билан боғлиқ янгиликлар ёритила бошланди.
Ҳусниддин Ғофуров бугунги кунда Сербия биринчи лигасининг "Явор" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Чемпионат тугашига икки тур қолганда "Явор" 57 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Агар жамоа мавсум охиригача шу ўрнини сақлаб қолса, ёки биринчи ўринни қўлга киритса, тўғридан-тўғри Сербия Суперлигасига йўл олади. Мабодо учинчи ўринга тушиб кетгудек бўлса, унда суперлиганинг 14-ўриндаги жамоаси билан плей-офф учрашувида иштирок этади.



Регламентга кўра, Сербия суперлигасини чемпионат охирида 15-16-ўринларни эгаллаган жамоалар тарк этади ва биринчи лигадан 1-2-ўрин эгалари чиқади. Биринчи лигадаги учинчи ўрин эгаси эса олий лигадаги 14-ўрин жамоаси билан плей-офф учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод Ҳусниддин Ғофуров "Явор" таркибида 11-рақамда ҳаракат қилмоқда. Бундан тўрт тур олдин унинг жамоасида бош мураббий ўзгарди. Шундан бери ҳамюртимиз асосий таркибнинг мунтазам ўйинчиси сифатида тўп тепмоқда. Ғофуровнинг Сербия олий лигасида фаолият олиб боришига жуда озгина қолди. "Явор" яна икки ўйинда ижобий натижа қайд этса, қарабсизки, суперлига чиптаси чўнтакда бўлади. Жамоа кеча ўз майдонида "Колубара"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ундан олдин эса "Металак" майдонига сафар уюштириб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинларда Ҳусниддин тўлиқ ҳаракат қилди.



Футболчининг ўзи билан боғланганимизда қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: "Чемпионат тугашига кам вақт қоляпти. Шанба куни "Слабода" майдонига сафар қиламиз. Мана шу ўйин биз жуда муҳим аҳамиятга эга. Ғалаба қозонсак, суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз".

"Жамоамизда янги мураббий иш бошлаганидан бери мунтазам асосий таркибда ўйнаб келяпман. Бу ерда ўйинлар савияси баланд, тезлик юқори, жамоалар охиригача қаттиқ кураш олиб боришади. Мураббий мени рақибнинг кучига қараб уч жойда синаб кўряпти: ўнг ва чап қанот ярим ҳимоясида, шунингдек ҳужумчи ортида. Ҳар учала жойда ҳам ўзимни қулай ҳис қиляпман", - дейди ёш футболчи.



Қизиғи шундаки, ҳамюртимиз бу йилги мавсумда ҳозирча гол ургани йўқ. Бу ҳақда ўзидан сўраганимизда шундай жавоб берди: "Нима сабабдан тўп кирита олмаётганимни ўзим ҳам тушунмаяпман. Вазиятлар бўляпти, лекин ҳозирча гол ура олганим йўқ. Аммо имкон қадар шерикларимни тўп билан таъминлашга ҳаракат қиляпман".

"Явор" клуби унчалик катта бўлмаган Иваница шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Жамоа уй учрашувларини 4000 кишини сиғдира оладиган стадионда ўтказади. Ҳусниддин Ғофуровнинг айтишича, клуб раҳбарияти футболчимизга стадион яқинидан уй-жой қилиб берган.

"Ҳозир бир ўзим яшаяпман, - дейди фарғоналик ярим ҳимоячи. - Бу ерда дўстларим кўп, лекин ўзбеклардан фақат ўзимман. Машғулотдан кейин бўш вақтимда танишлар билан йиғилиб кўришиб турамиз. Шунингдек, кўпинча китоб ўқишни хуш кўраман. Бу ерда ўйнаб маҳаллий тилни ҳам ўрганиб олдим. Мураббийнинг кўрсатмаларига тўлиқ тушунаман. Яна икки турдан сўнг бизда чемпионат тугайди. Шундан кейин уйга бориб келмоқчиман. Насиб қилса, келаси йилни ҳам "Явор" таркибида ўтказаман ва жамоамиз Суперлигага чиқса, элитада ўйнаш ниятим бор".



Ҳусниддин Ғофуров хулқ-атвори жойида футболчилар сирасига киради, характери ҳам яхши. Ўзини катта олмайди. Бундан ўйинчиларнинг кўпайгани маъқул. Айтиб ўтганимиздек, у Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод футболчи саналади. Қолаверса, ўтган йил Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамизга ҳам жалб этилган. Ўзини кўрсатиб, яхши ўйнашда давом этса, бир кун келиб терма жамоамизнинг ҳам асосий таркиб футболчисига айланса ажаб эмас. Биз бу йўлда унга омад тилаб қоламиз. Шунингдек, "Явор"дан ҳам тез орада Суперлига йўлланмасини расмийлаштиришини кутиб қоламиз.


Қуйида "Явор"нинг "Металац"га қарши ўтказган ўйинининг шарҳини томоша қилинг. Унда "Явор" футболчилари оқ рангли футболкада ўйнаган. Ҳусниддин Ғофуровнинг рақами 11.

TAS-IX


TAS-IX эмас




Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика