Latest news

13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  5 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  17 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  9 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  19 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  6 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  16 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  36 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  30 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  329

Легионерлар: Бақоев «Иртиш»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди News

Легионерлар: Бақоев «Иртиш»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
31 август куни Россия премьер-лигасида 7-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда «Терек»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Қозоннинг «Рубин» клуби аъзоси Вагиз Галиулин «Урал» клубига қарши кечган учрашувда жамоаси қайдномасига киритилмаган.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйгнаётган Виталий Денисов, мазкур турда сафарда «Зенит» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда «Зенит» 2:1 ҳиасобида ғалаба қозонган.

Россия Биринчи Дивизиони вакили - Оренбурганинг «Газовик» клуби сафида тўп сураётган Санжар Турсунов, 28 август куни «Спартак-Нальчик» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 72-дақиқала алмаштирилди. «Газовик» учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва эътиборлиси, «Газовик»нинг ўйиндаги илк голига айнан Турсунов муаллифлик қилди.

ҚОЗОҒИСТОН

1 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнинг марказий ўйинларидан бирида Павлодарнинг «Иртиш» клуби ўз майдонида «Актобе»ни қабул қилди. «Иртиш» сафида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва «Иртиш»нинг йирик - 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда дастлабки голга муаллифлик қилди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар учрашувда асосий таркибда майдонга тушишди. Александр Гейрних майдонда 45 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Кападзе ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

ХИТОЙ
30 август кунлари Хитой суперлигасида 24-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз майдонида сафарда «Бейжинг Гуоан» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Маълумот ўрнида, «Бейжинг» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олган яна бир ҳимоячи - Егор Кримец ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди.

«Жиангсу» сафида тўп сураётган Камолиддин Тожиев 23-тур учрашувида сафарда «Гуижоу» таркибида майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея «К» лигаси иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров сафарда «Геонгнам» клубига қарши ўтказилган 23-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Сеонгнам» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ОЗАРБАЙЖОН

25 август куни Озарбайжон премьер-лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бокунинг «Нефтчи» клуби сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов 5-тур ўйинида сафарда «Боку» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи бўлим бошида алмаштирилди. Учрашувда майдон эгалари «Боку» клуби йирик - 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика