Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Легионерлар: Азиз Ҳайдаровдан гол, Лобанов “Персеполис”да дебют қилди News

Легионерлар: Азиз Ҳайдаровдан гол, Лобанов “Персеполис”да дебют қилди

Ўтган ҳафта хориж чемпионатларида тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

Россия

Москванинг “Локомотив” клубида тўп тепаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов айни кунларда клуб билан БААнинг Абу Даби шаҳрида йиғинда иштирок этмоқда. “Локомотив” клуби йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Жумладан, 22 январь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Локомотив” йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Денисов эса асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ҳаракат қилди.

БАА

БААнинг “Ал Шабаб” клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БАА Про-Лигаси 15-турида жамоасига ғалаба келтирган ягона гол муаллифига айланди. Ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни қабул қилган “Аш Шабоб” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 87-дақиқада Азиз Ҳайдаров пенальтидан киритди. Миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ҳаракат қилди.

Янги мавсум олдидан БААнинг “Ал Шааб” клубига қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Шавкат Муллажонов 15-турда ўз майдонида “Фужайра” клубига қарши учрашувда майдонга тушди. Учрашувда “Ал Шааб” йирик 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Шавкат Муллажонов учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

Эрон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов Эроннинг “Персеполис” клубида дебют учрашувини ўтказди. “Персеполис” 23 январь куни Эрон Кубоги доирасида ўз майдонида “Сайпа” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Александр Лобанов мазкур учрашувда “Персеполис” сафида дебют қилди. Асосий таркибда майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Қатар

Қатарнинг “Ал Жайиш” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов 21 январь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида йиғин ўтказаётган Россиянинг “Зенит” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашувда “Зенит” йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сардор Рашидов “Ал Жайиш” сафида асосий таркибда майдонга тушди ва бир бўлим ҳаракат қилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика