Latest news

20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   4 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  1 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0

Легионерлар: Аҳмедов ва Мусаев жамоалари дуранг ўйинади, Денисов жамоаси ғалаба қозонди News

Легионерлар: Аҳмедов ва Мусаев жамоалари дуранг ўйинади, Денисов жамоаси ғалаба қозонди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг хориж чемпионатларида фаолият олиб бораётган аъзолари ўйинларда иштирок этишди.

Россия

Россия чемпионатининг 6-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов тўп тепадиган Москванинг “Локомотив” жамоаси “Уфа”ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этди. 3:0 ҳисобидаги ғалаба қозонилган ўйинда Денисов асосий таркибда майдонга тушиб, 86-дақақиқагача ҳаракат қилди. Ушбу ғалабадан кейин “темирйўлчилар” 14 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Терма жамоа ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган “Краснодар” футбол клуби ўз майдонида “Мордовия”ни қабул қилди. Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади. Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ушбу ўйинни жуда юқори савияда ўтказди. 6-турдан кейин “Краснодар” турнир жадвалининг 6-поғонасидан жой олган.

Жанубий Корея

Жанубий Корея чемпионатида 27-тур учрашувлари ўтказилди. 22 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг “Ульсан” жамоаси “Сувон”га қарши сафарда ўйнаб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жепаров ўйинни дастлабки дақиқаларидан бошлаб ҳаракат қилиб, 71-дақиқагача ўйнади. Бир тур аввал ўтказилган “Поханг”га қарши учрашувда эса Сервер Жепаров киритган гол “Ульсан”га бир очко келтирганди.

Эрон

Эроннинг “Сепахон” клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев мамлакат биринчилиги 4-тур ўйинлари доирасидаги “Фулад”га қарши ўйинда илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди ва ўйинни тўлиқ ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Ўтказилган тўрт ўйиндан кейин Мусаев тўп тепадиган жамоа турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Жамоа ҳисобида 10 очко бор.

Қозоғизтон чемпионатида иштирок этаётган Александр Гейнрих “Иртиш”га қарши ўйиндаги қўполлиги учун 3 ўйинга дисквалификация қилинган эди. Аммо кейинчалик уч ўйинлик дисквалификация бекор қилинди ва Гейнрих фақат бир йўинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика