Latest news

13:00Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  0 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  9 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   1 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  2 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  4 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  1 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди News

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди

Сал аввал Суперлига 1-туридан ўрин олган ОКМК – "Бухоро" (2:1) учрашуви ниҳоясига етди.

Championat.asia журналисти Шерзод Нурматов Суперлига янги мавсумини бошлаб берган мазкур учрашувдан кейинги кичик хулосаси билан ўртоқлашди.  

ОКМКда "легенда" (Миржалол Қосимов)нинг ўзгаришлари иш берди ва якунда захирадан туширилган Али Абдураҳмонов мезбонларга ғалаба тақдим этди (2:1).

Ўтган мавсумни асосан захирада ўтказиб, секин-аста бошланғич таркиб учун даъвогарлик қилган Саидафзалхон Ахроров бугун "Бухоро"га қарши тўлиқ ўйнади. Ўйнаганда ҳам аъло даражада ўйнади, менимча. Тезлиги, рейдлари ва узатмалари Толиб ака Қосимовнинг тили билан айтганда "асал")

Ҳужумчи Ажак Риак анча бўш. Айниқса, бўйдор бўлишига қарамай, иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барида ютқазди. Эҳтимол, кейинги турларда ўйини очилиб кетар. Клейди Даци ва Рубен Санчес қайтса, ҳужум чизиғида жиддий рақобат юзага келади.

"Бухоро"да гол урган Анвар Жўраев яхши таассурот қолдирди. Дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг эркин зарбалари алоҳида мавзу. Унинг тепган тўплари майдон марказидан ўтмаяпти деса ҳам бўлади. Хуллас, турнинг илк ўйини учун кичик хулосам шулар, ҳозирча. 

Ҳа, айтганча, ёрқин ўйин учун жамоаларга, қизиқарли шарҳ учун дўстим Муҳаммадёр Солиевга раҳмат. 

Биздан узоқлашманг! Тез орада икки жамоа мураббийларининг фикрларидан бохабар бўласиз.  

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика