Леау "Милан"да қолмоқчи эканлигини тасдиқлади
28 feb 2022 10:13
News
Леау "Милан"да қолмоқчи эканлигини тасдиқлади
"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау клубда қолмоқчилиги ва янги шартнома имзоламоқчилигини тасдиқлади.
"Шу ерда қолишни ва ушбу клуб тарихига киришни хоҳлайман", - дейди Леау.
Томонлар музокараларнинг якуний босқичидалар. Янги битим 2026 йилга қадар тузилади ва унга кўра Леау 4,5 млн евро+бонуслар кўринишида маош олади.
22 ёшли португалияликнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Леау жорий мавсум "Милан" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди.
Link :
Source : DAZN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments