Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  10 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

“Лахвия” чемпионлик масаласини кейинроққа қолдирди News

“Лахвия” чемпионлик масаласини кейинроққа қолдирди

Кеча Қатар юлдузлар лигасининг 24-тур учрашувларига якун ясалди.
“Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиби “Лахвия” клуби ушбу тур доирасида аутсайдерлардан бири “Ал-Шаҳания” жамоасини қабул қилди. Қўлга киритиладиган ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба Микаэль Лаудруп ва унинг жамоасини муддатидан аввал Қатар чемпионлигига етаклар эди. Бироқ шу куни “Лахвия” футболчилари аранг дуранг натижа қайд эта олишди. Қизиқарли кечган баҳс 3:3 ҳисобида якун топди. “Лахвия”нинг голларига Ёсир Мсакни 2та ва Луис Сеара муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Микаэль Лаудруп шогирдлари 8 апрель куни “Бунёдкор” билан Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган баҳсгача кутилган чемпионликни расмийлаштира олишмади.

Қатар юлдузлар лигаси
24-тур. 04/04/2015
“ЛАХВИЯ” – “АЛ-ШАҲАНИЯ” 3:3 (2:2)
Голлар:
Варкез 22 пенальти (0:1), Мсакни 24 (1:1), Луис Сеара 39 (2:1), Фаҳад Халфан 44 (2:2), Фаҳад Халфан 52 (2:3), Мсакни 90+1 (3:3)
“Лахвия” таркиби: 40.Лекомте-Аддани, 2.Муҳаммад Муса, 4.Чико Флорес (14.Муҳаммад Тресор 68), 5.Муҳаммад Раззоқ, 9.Абдулраҳмон Моҳд, 6.Дейм Трауре, 8.Луиз Сеара, 10.Тай Хи Нам, 20.Али Хассан, 28.Ёсир Мсакни, 70.Исмоил Мухаммад (79.Владимир Вайсс 68)

Эслатиб ўтамиз, “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви 8 апрель куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика