“Лахвия” – “Бунёдкор”. Ўйинолди расмий тадбирлар
07 apr 2015 07:26
News
“Лахвия” – “Бунёдкор”. Ўйинолди расмий тадбирлар
7 апрель куни “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.
Даставвал, маҳаллий вақт билан соат 16:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) ҳар иккала жамоа вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида менежерлар йиғилиши ўтказилади. Шундан сўнг соат 17:00да ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унинг биринчи қисмида “қалдирғочлар” ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришса, иккинчи қисмида журналистлар билан мулоқотга “Лахвия” аъзолари киришишади.
Соат 18:30да “Бунёдкор” футболчилари “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида расмий машғулотини бошлайдилар. Микаэль Лаудруп бошчилигидаги “Лахвия” футболчилари расмий машғулотини бошқа стадионда олиб борадилар.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви 8 апрель куни Доҳадаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида соат 18:30да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.

Link :
Source : fcbunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments