"Лаутаро "Интер"дан кетмайди. У аллақачон буюк клубда ўйнамоқда". Занетти "Барса"нинг трансфер мақсади ҳақида
10 sep 2020 11:33
News
"Лаутаро "Интер"дан кетмайди. У аллақачон буюк клубда ўйнамоқда". Занетти "Барса"нинг трансфер мақсади ҳақида
"Интер" вице-президенти Хавьер Занетти форвард Лаутаро Мартинеснинг Милан клубида қолишини айтди.
"У "Интер"дан кетмайди. Унга биргина "Барселона" қизиқмаяпти, аммо Лаутаро аллақачон буюк клубда ўйнаётганини билади.
У бу ерда яшаш осон эмаслигига қарамай, у Италиядаги ҳаётидан мамнун. У тўғри йўлдан кетмоқда деб ўйлайман. У бизнинг ҳозиримиз ва келажагимиздир ва клуб уни ҳурмат қилади.
Маълум бир товон пулига эга футболчилар борки, бошқа клуб келса ва бу маблағни тўласа, ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Аммо, Лаутаро "Интер"даги барча нарсадан мамнун - мен буни кўряпман", - дейди Занетти.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments