Latest news

01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  2 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  4 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  4 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  11 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  3 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  11 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1

"Барса" учун Неймардан кўра Лаутаронинг трансфери муҳимроқ News

"Барса" учун Неймардан кўра Лаутаронинг трансфери муҳимроқ

“Интер” ҳужумчиси “Барселона”га ўтишга яқин.

Diario Sport хабарига кўра, агар футболчи Испания чемпионатига ўтишни маъқул кўрса, у “Реал”ни эмас, “Барселона”ни танлайди. Аммо каталонияликлар футболчининг АПЛга кўчиб ўтишидан хавотирда.

“Манчестер Сити” ва “Челси” футболчининг  трансфери борасида Италия клубига таклиф жўнатишга тайёр туришибди. Аммо “Барселона” вакиллари футболчи уларнинг жамоасига келишига ишонишмоқда. 

“Барселона” президенти Жозе Бартомеунинг фикрича, жамоа ҳужум чизиғига юлдуз футболчи керак. Клуб Лаутаро ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарга қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда Лаутаронинг трансфери “Барселона” учун Неймарникига қараганда муҳимроқ. Ҳар иккала футболчини сотиб олиш учун клубда маблағ етарли эмас. Аргентиналик футболчининг клубга ўтиш эҳтимоли юқорилиги шундаки, унинг трансфери борасидаги музокара Неймарникига қараганда енгилроқ кечиши аниқ.

Мартинес билан музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда. Лаутаро фаолиятидаги навбатдаги қадамни ташлаш ниятида ва у Италияни тарк этмоқчи. У “Барселона”да Месси билан тўп тепиш ниятида. 

Масаланинг молиявий томонини томонлар ҳали муҳокама қилишгани йўқ. Коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар вазиятни бироз секинлаштирди. Лаутаро Каталония клубидан статуси учун мос таклиф кутаётгани аниқ. Маълум бўлишича, март ойида музокаралар борасида томонлар бир тўхтамга келиши кутилаётганди. Аммо коронавирус вазиятни ўзгартириб юборди. 

Лаутаронинг вакиллари “Сити” ва “Челси” билан ҳам гаплашиб олишган. “Барселона” ҳам бундан хабардор. Аммо футболчининг мақсади Премьер лигада тўп тепиш эмас.

“Интер” ҳам футболчининг қарорига ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда. Аммо унинг  товон пули 15 июлга қадар 111 миллион евродан кам бўлмайди. 

“Барселона” томонининг фикрича футболчининг товон пули катта маблағ ва каталонияликлар Видални “Интер”га таклиф этиб, Лаутаронинг товон пулини камайтириш ниятидалар.

Жорий мавсумда Лаутаро Мартинес “Интер” сафида 22 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика