Лапорта: "Месси "Барселона" учун текинга ўйнашини кутгандим"
08 oct 2021 16:08
News
Лапорта: "Месси "Барселона" учун текинга ўйнашини кутгандим"
"Мессини жуда ҳам яхши кўраман. Бироқ вақтлар ўтиб тушунасанки, барибир икки томон ҳам келиша олмайди.
Ҳа, барча унинг қолишини истади. Аммо тушаётган таклиф уни босим остига солиб қўйди. У "Барса"да қолмайдиган бўлса, ПСЖга ўтишини биларди.
У "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчи сифатида эсланади ва мен шундай бўлиб қолишини истардим. У "Барселона"дан кетгунича ПСЖдан йирик таклиф олганини билардик.
Лео қарорини чиқарганида ҳам бунинг "Барселона" фойдасига ишлашини айтди. Ўшанда Месси ўзининг хизматларини текинга таклиф қилишига умид боғлагандим. Лекин бундай тоифадаги футболчилар ҳеч қачон бу каби иш қилмайди.
Орамиздаги муносабатлар аъло даражада. Агарда биз таклифимизни яхшилаганимизда у қолган бўларди. Бироқ ўшанда биз қонун-қоидаларни бузган ҳисобланардик", - деди Лапорта.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments