Лапорта Бартомеунинг хатолари борасидаги яна бир ҳисоботни маълум қилди
16 aug 2021 23:53
News
Лапорта Бартомеунинг хатолари борасидаги яна бир ҳисоботни маълум қилди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ўзидан олдин ишлаган Жозеп Бартомеунинг хатолари борасидаги яна бир ҳисоботни маълум қилган.
"Биз агент бўлмаган инсонларга ҳам пул тўланганлигини аниқладик. Бу клуб бюджетига 40 миллион евро зарар келтирган. Футболчиларни сотиб олаётганда клуб қўшимча 8 миллион евродан, сотаётганда эса 2 миллион евродан тўланган. Жанубий Америкада футболчи топиш билан шуғулланадиган инсонга эса 8 миллион евро тўланган", - деди Лапорта.
Бартомеу 2014 йилнинг октябридан 2020 йилга қадар клуб президенти сифатида ишлади. Ўтган сафарги баёнотда Лапорта клубнинг қарзлари 1,35 миллиарддан ошиб кетганини маълум қилганди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments