Latest news

09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0

"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов ўз орзусига эришиши учун имконият яратиб берди. Футболчи Қатарга йўл олди News

"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов ўз орзусига эришиши учун имконият яратиб берди. Футболчи Қатарга йўл олди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Қатардаги U-23 Осиё кубогида иштирок этадиган бўлди.

Осиё кубоги ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабабли клублар ўз футболчиларини бу мусобақага қўйиб юборишга мажбур эмаслар. Аммо Ўзбекистоннинг барча легионерлари турнирда иштирок этишлари таъминланди.

Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлди. Шу ўринда клуб футболчининг Олимпиадага йўлланма олиш ва унда иштирок этиш орзуси ушалиши учун йўл очиб берганини таъкидлаш лозим. Футболчи кечаги ўйиндан кейин Қатарга йўл олди ва Вьетнам билан учрашувга қадар терма жамоа ихтиёрида бўлади. 

Биздаги маълумотларга кўра, "Ланс" мураббийлар штаби аслида Ҳусановни кечаги "Клермон"га қарши баҳсда майдонга туширишни режалаштиришганди. Аммо футболчини 26 ва 29 апрель кунлари терма жамоа сафида (эҳтимолий 120 дақиқадан) иккита муҳим ўйин кутиб турганини ҳисобга олиб, уни захирада қолдиришди.

Шу ўринда ўзбекистонлик футбол мухлислари Ҳусановнинг орзусига эришишга тўсқинлик қилмагани учун, "Ланс" инстаграм саҳифасида клубга ва мураббийга раҳмат айтишларини сўраб қолардим. Инстаграмга ўтиш

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика