Latest news

17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  0 17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  34 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

Ланди-ланди, келишилган ўйинларга қарши кураш бошланди! News

Ланди-ланди, келишилган ўйинларга қарши кураш бошланди!

Куни кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий сайтида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг чиқиши чоп этилди.
Унга кўра 2014 йилдан эътиборан ЎФФ ва ПФЛ Ўзбекистон ички чемпионатидаги келишилган ўйинларга қарши жиддий курашади. «Касалини яширсанг иссиғи ошкор қилади”. Стадионга ташриф буюраётган мухлислар сони кескин тушиб кетди. Мухлисни алдаб бўлмайди. Бундан буён келишилган ўйинларда иштирок этаётган ҳакамлар, футболчилар ва мураббийлар жиддий тарзда жазоланади. Уларни футболдан бутунлай четлатилиши ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиниши ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Демак, иш жиддий. Бу ишни шахсан ўз назорати остига олган Мираброр Зуфаровичга сайтимизнинг жуда кўплаб ўқувчилари номидан раҳмат айтамиз ва у кишининг мазкур қарорини қўллаб-қувватлаган ҳолда ЎФФга ёрдам берамиз. Сайтимиз бутун жамоа бўлиб ўзбек футболини орқага тортаётган, шахсий манфаати ва чўнтаги йўлида миллионлаб юртдошларимиз ишончини суистеъмол қилаётганларга қарши кураш олиб боради. Бу ишда футбол ОАВдаги барча-барча баҳамжиҳатликда ишлаймиз деган умиддамиз.

Нима учун ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатларида муваффақият қозоняпмиз, нима учун жаҳон чемпионатларида иштирок этяпмиз? Ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Болалар футболида “учга уч” деган нарса йўқ. Ҳакамлар ҳам ўйинни ўлдиришмайди. Тотализаторда болалар футболининг натижасига пул тика олмайсиз. Мана шунинг учун улардан соғлом рақобатга эга жамоа тузяпмиз ва ЖЧларда муносиб иштирок этяпмиз. Аммо баъзи мусобақаларга сайёҳлар кетишяпти. Муносиблар қолиб мураббий билан илқ муносабатда бўлганлар ҳеч бўлмаса музқаймоқ еб келишяпти. Бунга ҳам қарши кураш бошланди. Мураббийларга маслаҳатим, кичик суммаларга учманг, ўйинингиз яхши бўлса, у ёғига ҳукуматимиз бир неча маротаба исботлаб берди. Ўзбекистонда хизмат қилган ҳеч қачон кам бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Қўша-қўша автомобиллар... ҳалолингиз бўлсин. Энди фақат ва фақат Ватан учун, байроғимизнинг имкон қадар узоқ ва баландроқ ҳилпиратиш йўлида жон бериб ишлашимиз керак. Яна бир бор таъкидлайман, футболда ҳарчанд чап берманг, бу ерда ҳалоллик устувор.

Миллий терма жамоамизни ЖЧга чиқа олмаганида асосий айбдор сифатида на мураббий, на футболчини кўрсатдим. Унга сабаб қилиб олий лигамизда бўлаётган ишлар деганимда мени айблаган мутахассислар ҳам бўлди. МТЖ билан олий лигани алмаштирма деган донолар бўлди. Аммо ички чемпионатимизга ҳалолликни қайтармас эканмиз, биз ЖЧга аввало ҳалоллик бобида нолойиқ бўлиб қолаверамиз. Аслида ҳукумат томонидан ажратилаётган пулларни маҳаллий кадрлар, ёшларнинг тарбиясига ишлатиш ўрнига, умуман бизга фойдаси тегмаётган легионерларга сарф қилаётганларни деб ЖЧга чиқа олмадик. Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалда бизникилар иштирок этмайди, бунга сабаб ўйинларни ўйиндан аввал келишиб қўядиган мураббийлар айбдор. Чўнтагимга пул тушсин деб мухлис қалбини тотализаторга алмаштираётганлар уялсин. Пули йўқ жамоани майдонда битта ҳуштаги билан “ўлдираётган” ҳакамларнинг виждони қийналсин, катта форумсиз қолганимизга. Мухлис учун ҳалол ва шиддатли футболни қайтаришга мажбурсиз!

Хуллас, гапирса гап кўп. Лекин чуқурлашмаймиз. Бу мақолани жуда кўпчилик ўқияпти. Ҳакамлар ҳам, назоратчилар ва футболчилар ҳам. Ўша ўйинларда иштирок этган мураббийлардан тортиб раҳбарларгача. Илтимос, футболимизни ботқоққа тиқманг. Шунча йиллар давомида қилган ишларингиз етар. Юртимизда Сизлар учун яратилган имкониятларни суистеъмол қилманг. Шу йиллар давомида қилинган ишларни тарих дейлик. Аммо бу ишларни энди келажакда қилмангиз. Ҳеч бўлмаса 2 йил нафсингизни тийинг, биз ЖЧга чиқиб олайлик. Кейин кўрасиз, ўзингизга ҳам ёқади бу. Ёмон нарсага одатланган киши ишонаверинг, яхшиликка ҳам ўрганади. Мухлисларнинг ҳаққи ҳурмати, ЖЧга термулиб ўтирган етмишбой, саксонбой боболаримиз ҳурмати келинглар, шулар ЖЧни кўрсинлар. Уларга армон бўлмасин.  Дўст бўлиб яшайлик, дўст бўлиб ишлайлик. Ҳалол бўлиб, ўзимиздан яхши ном қолдирайлик.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика