Latest news

18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  1 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  3 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  5 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  6 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  2

ЛаЛига. "Қурол-аслаҳачилар" "Қироллик клуби"га қарши ва бугунги бошқа ўйинлар News

ЛаЛига. "Қурол-аслаҳачилар" "Қироллик клуби"га қарши ва бугунги бошқа ўйинлар

9 март куни "Жирона" ҳамда "Депортиво" ўртасидаги баҳс ЛаЛиганинг 28-тур учрашувларига старт берди.

Турнинг илк учрашувида Каталония клубининг қўли баланда келди. "Жирона" ўз уйида "Депортиво"ни 2:0 ҳисобида таслим этди. Бугун, 10 март куни ўтказиладиган Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинлари ҳақида тўхталамиз.


17:00. "Эйбар" - "Реал"

"Реал" бугун яна бир катта тўсиққа дуч келади, чунки "Эйбар" уйдаги учрашувларда ғалаба қозониш бўйича грандлардан бироз пастроқ натижа қайд этмоқда. Жорий мавсум "қурол-аслаҳачилар" ишончли ўйини билан, ҳар қандай жамоага муаммо тўғдира олишини исботлашди. "Реал" эса Испания чемпионатини қўлдан бой берди ва уларнинг ушбу турнирга бўлган қизиқиши катта бўлмаслиги мумкин. "Қироллик клуби" Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртликдан тушиб кетиши қийин, хатолар сони кўпайиб кетса ҳам буни деярли иложи йўқ. Ушбу ўйинда "Эйбар" мадридликлар билан тенг кураш олиб бориши мумкин, аммо катта эҳтимол билан маҳорат ўз сўзини айтади.


20:15. "Севилья" - "Валенсия"

Жорий турнинг марказий учрашуви "Севилья" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилади. Айни дамда "Валенсия" "Севилья"нинг жойини банд қилиб олган ва Чемпионлар лигаси учун жиддий кураш олиб бормоқда. Мезбонлар ушбу баҳсда ғалаба қозониши шарт, акс холда улар Европанинг энг нуфузли турнири ҳақида унутишлари мумкин. "Севилья" бу мавсум ўзининг нобарқарор ўйини билан ҳаммани ғазаблантиряпти, "кўршапалаклар"га қарши ўйинда хатолар кечирилмаслиги мумкин.

"Валенсия" рақибга нисбатан анча кучлироқ кўринмоқда, бироқ улар таркиб катталиги билан мақтана олишмайди. 8 очколик фарқ "кўршапалаклар"ни ўзини хотиржам ҳис қилишга ёрдам бериши мумкин. "Валенсия" ЛаЛигадаги сўнгги 5та баҳсда мағлуб бўлмади ва яхши формага кириб олди.


22:30. "Хетафе" - "Леванте"

Уйда энг яхши натижалардан бирини кўрсатаётган "Хетафе"нинг рақиби - меҳмонда жуда ёмон кўрсаткичга эга бўлган "Леванте"дир. Ушбу баҳсда клубларнинг имкониятлари тенг эмас. "Леванте" сўнгги марта 4 январь куни ғалаба қозонган, бироқ фақат ЛаЛига ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг охириги муваффақияти ноябрда кузатилган. "Қурбақалар"нинг ғалабасиз серияси 12та ўйинга етди. Ҳа, "Хетафе" сўнгги турда мағлубиятга учради, бироқ ўйин меҳмонда эди ва "Реал"дан гол ўтказиб юбориш деярли ҳар бир клубнинг пешонасида бор.


00:45. "Малага" - "Барселона"

Турнир етакчиси мусобақанинг энг кучсиз клуби меҳмони бўлади. "Челси"га қарши муҳим баҳсдан олдин "Барселона"дан ҳужумда катта куч кутиш тўғри эмас. "Барселона" "тежамкор" режимда рақибни таслим этишга уриниб кўради. "Малага" бундай ҳолатда ҳеч нарса қила олмаса ҳам керак. 15та учрашувдан бери ғалаба нималигини билмай келаётган клуб Сегунда ҳақида ўйлашни бошлаганига шубҳа қилмаймиз.



Қайси каналлар бугунги ўйинларни намойиш этади?

17:00. "Эйбар" - "Реал" - Матч! Футбол 3, УзРепорт

20:15. "Севилья" - "Валенсия" - Матч! Футбол 2, Футбол ТВ

22:30. "Хетафе" - "Леванте".

00:45. "Малага" - "Барселона" - Матч! Футбол 3, Футбол ТВ

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика