Latest news

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   86 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш" News

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш"

ЛаЛига президенти Хавьер Тебас телевизион ҳуқуқлардан келадиган даромадларнинг ўсиши ва ташкилотнинг глобал мақсадлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз трансляцияларни Мўғулистон ва Гренландиягача кенгайтирдик. Бу иқтисодий омил эмас, балки рамзий аҳамиятга эга. Чунки, у ерда даромад минималдир. Аммо, июнь ойидан бошлаб ЛаЛигани бутун дунё кўриши мумкин. Кейинги мақсад - биз АПЛни ортда қолдирмоқчимиз.

Бутун дунё бўйлаб офисларимиз бор, биз билан юзлаб одамлар ишлашади. Лигамизни тарғиб қилиш, иқтисодий ўсишимизга ёрдам берадиган маҳаллий ҳомийларни топиш учун аҳоли зич чойлашган ва бой мамлакатларда бўлишимиз муҳим. Охирги 7 йилда биз жиддий натижаларга эришдик.

Мамлакатимизда 45 миллиондан кўпроқ аҳоли яшайди. Бизда Буюк Британия каби 70 миллионга яқин маҳаллий аудитория йўқ. Шунинг учун кўпроқ ташқи бозорларда ишлашимиз керак. Масалан, Осиё қитъасида. Биз у ерда ўсамиз, лекин Премьер-лига билан таққослаганда кўп ишлар қилишимиз керак", - деди Тебас.


Эслатиб ўтамиз, 2013-2014 йилги мавсумда теле ҳуқуқлар лигага 800 млн евро атрофида даромад келтирган. 2018-2019 йилги мавсумда эса бу рақам 1 миллиард 831 миллионни ташкил қилди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика