Latest news

07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  3 06:52«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди  0 01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  5 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  20 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  13 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  14 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  11 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  15 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  25 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  30 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  30 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  17 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3

ЛаЛига. "Классико" "Реал"ни 9-ўринга тушириб юборди, тўпурарлар пойгасида Аспас етакчи (тур шарҳи) News

ЛаЛига. "Классико" "Реал"ни 9-ўринга тушириб юборди, тўпурарлар пойгасида Аспас етакчи (тур шарҳи)

ЛаЛиганинг 10-турида содир бўлган энг муҳим воқеалари эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Эл-Классико"

Турнинг энг муҳим учрашуви "Камп Ноу"да бўлиб ўтди. Кетма-кет муваффақиятсизликларга учраётган "Реал" "Барселона" меҳмони бўлди. Баҳс кўпчилик кутганидек каталонияликлар устунлигида ўтди. "Қироллик клуби"нинг қониқарсиз натижалари жамоа футболчиларининг кайфиятига таъсир кўрсатгани аниқ. Ўйиндаги илк гол Филиппе Коутиньо томонидан киритилди. Хорди Альба чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқароқда келаётган бразилияликка узатди, ярим ҳимоячи эса чап оёғи билан дарвозани аниқ нишонга олди.

Каталония клубининг иккинчи голи пенальтидан урилди. Бош ҳакам VAR тизими орқали Варан Суаресга қўполлик ишлатганини аниқлади ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Уругвайлик форвард дуэлда Тибо Куртуга имконият қолдирмади. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

50-дақиқада Бензема бошлаб берган ҳужум Марселонинг голи билан якунланди. Бразилиялик ҳимоячи Каталония клуби жарима майдончасидаги палапартишликдан фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. 2:1. Бу гол "қаймоқранглилар" ва уларнинг мухлисларида умид уйғотди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас Модрич дарвоза устунини нишонга олди. Суарес ҳам тўпни тўсинга текказиб, "Қироллик клуби"га жавоб берди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 75-дақиқада киритилди. Каталония клуби қарши ҳужумга ўтди, Серхи Роберто тўпни Луис Суаресга ташлаб берди, ҳужумчи боши билан дарвозанинг бурчагига зарба бериб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

82-дақиқа. Хорди Альба ўз жарима майдончаси олдидан тўпни Луис Суаресга узатди. Серхио Рамос ҳаводан келаётган тўпни кўкраги билан тўхтатишга уринди, бироқ у қўпол хатога йўл қўйди. Луис Суарес рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, хет-трик қайд этди.

Ўйиндаги сўнгги гол захирадан ўйинга қўшилган Артуро Видаль ҳисобига ёзилди. Чилилик ярим ҳимоячи Усмон Дембеленинг узатмасини дарвозага бош билан тўғирлаб қўйди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Реал" турнир жадвалида 9-ўринга тушиб кетди. 29 октябрь куни жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфоси ҳақида эълон қилинди.

Barcelona

Philippe Coutinho - 11', Luis Suarez - 30', Luis Suarez - 75', Luis Suarez - 83', Arturo Vidal - 87'

LaLiga . Round 10

28/10/2018, 20:15

1
:
5
Finished

Real Madrid

Marcelo - 50'

Stadium: Camp Nou, 90985 spectators

Referee: Jose Sanchez

45'
90'
11'  Philippe Coutinho
11'  Jordi Alba
30'  Luis Suarez
38'  Ivan Rakitic
69'  Rafinha (Nelson Semedo)
74'  Philippe Coutinho (Ousmane Dembele)
75'  Luis Suarez
75'  Sergi Roberto
77'  Luis Suarez
83'  Luis Suarez
83'  Sergi Roberto
84'  Arthur (Arturo Vidal)
87'  Arturo Vidal
87'  Ousmane Dembele
39'  Nacho Fernandez
46'  Raphael Varane (Lucas Vazquez)
50'  Marcelo
53'  Gareth Bale
77'  Gareth Bale (Marco Asensio)
82'  Marcelo (Mariano Diaz)


10-тур натижалари

Бу турда "Эл-Классико"дан ташқари ҳайрон қоларли натижалар бўлмади. Айни дамда ажойиб ўйин кўрсатаётган "Алавес" 10-турда "Вильярреал"ни таслим этди ва турнир жадвалидаги 2-ўрнини сақлаб қолди. Чемпионлар лигасида иштирок этаётган "Валенсия" эса "чўкиш"да давом этмоқда. "Кўршапалаклар" бу тур "Атлетик" меҳмони бўлишди ва уйга 1 очко билан қайтишди.


Турнир жадвали

"Реал" "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг ЛаЛига турнир жадвалининг 9-поғонасига тушиб кетди. "Қироллик клуби" бу борада сўнгги 17 йил ичидаги энг ёмон натижани қайд этди.


Тўпурарлар рўйхати

10-турда хет-трик қайд этган форвардлар (Яго Аспас ва Луис Суарес) тўпурарлар пойгасининг кучли бешлигига кириб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика