Latest news

21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  0 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  3 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  4 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  10 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  8 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  2

ЛаЛига. 8-тур якунлари News

ЛаЛига. 8-тур якунлари

Tags :  ЛаЛига
Ўтган ҳафтанинг охирида ЛаЛиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг муҳим ўйинлари ва маълумотлари ҳақида сизга батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Сенсация

Тур сенсацияси "Мендисорроса" стадионди бўлди. "Реал"ни қабул қилган "Алавес" бутун ўйин давомида дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган "Қироллик клуби" ҳужумларини бартараф этди ва грандга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Хулен Лопетеги қўл остидаги жамоа 3та ўйинда гол ура олмаётганди, тўртинчисида ҳам ушбу натижа такрорланди. Баҳснинг сўнгги сонияларида "Алавес" Мадрид жамоасини жазолади. Ману Гарсия Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ўз жамоаси 3 очко олишини таъминлади. Ушбу мағлубиятдан сўнг "Реал" устози Хулен Лопетеги "ўриндиғи қимирлаб қолди".


Турнинг марказий ўйини

8-турнинг марказий ўйини Валенсия шаҳридаги "Месталья" стадионида бўлиб ўтди. 46 миндан ортиқ мухлис ташриф буюрган ўйинда "Валенсия" жаҳоннинг энг йирик клубларидан бири "Барселона"га етарлича муаммо туғдира олди. "Кўршапалаклар" ўйин бошида ҳисобни очиб, рақибни шошириб қўйишди. Каталония клуби Лионель Мессининг маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар дарвозаси олдида кўплаб ҳужумлар ташкил қилган каталонияликлар рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олишмади. Эрнесто Вальверденинг ўзгаришлари жамоага фойда келтирмади. Якуний ҳисоб 1:1.


8-тур натижалари


Турнир жадвали


Тўпурарлар

Тўпурарлар жадвалида етакчи ўзгарди. 8-тур олдидан иккинчи бўлиб турган "Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуани "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг етакчига айланди. Стуани рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди ва "Севилья" ҳужумчиси Андрес Силвадан ўтиб кетди.

1. Кристиан Стуани ("Жирона") - 8та гол
2. Андре Сильва ("Севилья") - 7
3. Лионель Месси ("Барселона") - 6
4. Яго Аспас ("Сельта") - 5
5. Виссам Бен Йеддер ("Севилья") - 5


8-тур рамзий терма жамоаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика