Latest news

11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  0 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  8 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1

“Лацио” директори: “Ювентус”, “Милан”, “Рома” ҳамда “Интер” – техник жиҳатдан банкрот клублар” News

“Лацио” директори: “Ювентус”, “Милан”, “Рома” ҳамда “Интер” – техник жиҳатдан банкрот клублар”

“Лацио” спорт директори Игли Таре А Серия клублари ҳақида фикр билдирди.

“Италияда фақат 4 та клуб ҳали ҳам маълум оилаларга тегишли: “Удинезе”, “Аталанта”, “Лацио” ҳамда “Наполи”. Мен айнан шундай ёндашув тарафдориман, чунки трансмиллий корпорациялар соф тижорат манфаатларини кўзлайди, бунинг натижасида эса футбол завқи, иштиёқ, мазкур спортга бўлган муҳаббат йўқолади. Бу тузилмалар маълум алгоритмлар бўйича ишлайди ва уларга клуб тарихи ёки шаҳри қизиқ эмас.

Бугунги кунда “Ювентус”, “Милан”, “Рома” ва “Интер” шу қатордаги клублар, улар техник жиҳатдан банкрот бўлган, аммо улар қўллаб-қувватланмоқда, чунки тизим улар учун керак. Бизда келажак ҳақида ўйлайдиган клублар кўпроқ бўлиши муҳим”, дея қайд этган Таре.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Таре 2005-2008 йилларда “Лацио” шарафини ҳимоя қилган. Албания ТЖ собиқ форварди 2009 йилдан бери римликлар структурасида фаолият олиб бормоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика