Latest news

08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  1 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  4 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  53 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10

"Ла Масия"нинг сиз билмайдиган 5 тарбияланувчиси News

"Ла Масия"нинг сиз билмайдиган 5 тарбияланувчиси

Айни дамда жаҳоннинг энг машҳур ва энг муваффақиятли академияларидан бири бўлган "Ла Масия" тарбияланувчилари Европанинг турли клубларида тўп тепишмоқда.

Бугун "Ла Масия"нинг сиз билмайдиган 5 нафар тарбияланувчисини сизга таништирамиз.


Хорди Гомес (Сандерленд)


Хорди Гомес асли каталониялик бўлиб, унинг илк футбол мактаби "Барселона" академияси бўлган. У 2007 йилгача "Барса"нинг турли жамоаларида ўйнаган ва кейин Барселона шаҳрининг яна бир клуби "Эспаньол"га ўтади. Хорди Гомес 2008-2009 мавсумда "Суонси" сафида 44та ўйинда 12та гол уради ва "Уиган" кейинги мавсумда уни ўз сафига қўшиб олади. Ўтган йил "Сандерленд"га ўтган Гомес бу мавсумда Премьер-лиганинг бор-йўғи 4та учрашувида майдонга тушди ва ҳозирча гол уришгамуваффақ бўлгани йўқ.




Пепе Рейна (Наполи)


"Вильярреал" ва "Ливерпуль"да танилган испаниялик машҳур дарвозабон Пепе Рейна "Ла Масия" тарбияланувчиси ҳисобланади. Рейна 14 йил давомида "Барселона"нинг турли ёшдаги жамоаларида майдонга тушган. Айни дамда посбон "Наполи" шарафини ҳимоя қилмоқда.




Эктор Бельерин (Арсенал)


Эктор Бельериннинг "Арсенал"даги муваффақиятларида "Ла Масия"нинг хиссаси катта десак адашмаган бўламиз. Чунки у 8 ёшидан "Барселона" академиясида футбол билан шуғуллана бошлайди. Унинг академияда ўтказган 8 йили Бельерин фаолиятида катта "мусбат" бўлади. 2013 йилда "Арсенал" ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олади. Ўтган мавсумда Эктор Премьер-лигада энг тезкор ҳисобланган Тео Уолкоттдан ҳам тезроқ югура олишини исботлайди.




Микель Артета (Арсенал)


ПСЖ, "Реал Сосьедад", "Ренжерс", "Эвертон" каби клубларда ўйнаган ва ҳозирда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилаётган Микель Артета ҳам жаҳоннинг машҳур академияларидан бири бўлган "Ла Масия" тарбияланувчиси. 5 йил давомида "Барселона"нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида майдонга тушган Микель Артета клубнинг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган. Артетани кўпчилик Криштиану Роналдудан ҳам кучлироқ футболчи бўлиб етишишини таҳмин қилган эди.




Мауро Икарди (Интер)


"Сампдория"да профессионал фаолиятини бошлаган Икарди "Интер"да А Сериянинг юлдузига айланди. Икарди турли академияларда таҳсил олган ва бу рўйхатда "Ла Масия" ҳам бор. Футбол мутахассислари ушбу футболчи келажакда жаҳон футболи юлдузи бўлишини таҳмин қилишмоқда.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика