Ла Лига. “Севилья” посбони 90+4 дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди
21 mar 2021 08:01
News
Ла Лига. “Севилья” посбони 90+4 дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди
Ла Лиганинг 28-турида “Севилья” сафарда “Вальядолид” (1:1) билан дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқасида меҳмонлар посбони Яссин Буну учрашувда мувозанатни тиклади -1:1.
У жамоадошлари кетма-кет бурчак тўпини амалга ошираётган вақтда рақиб жарима майдончаси ичида қолиб тупни ўзига келишини кутди. Навбатдаги бурчак зарбасидан кейин тўп дарвозабонга келиб тушди ва у чап оёқда чамаси 7 метрлар масофадан мезбонлар дарвозасига гол урди..
Буну “Севилья” тарихида Испания чемпионатларида гол урган илк посбон сифатида қайд этиладиган бўлди.
Real Valladolid Fabian Orellana - 44' |
LaLiga . Round 28 21/03/2021, 01:00 1
:
1
Finished
|
Sevilla Yassine Bounou - 90' |
Stadium: Estadio Jose Zorrilla, 0 spectators
Referee: Xavier Estrada
45'
90'
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments