Latest news

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  1 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  40 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Севилья"ни мағлуб этди News

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Севилья"ни мағлуб этди

Ла Лиганинг 11-тури доирасидаги "Реал Мадрид" – "Севилья" баҳси якунланди.

Реал Мадрид – Севилья 3:1

23 октябрь, 00.00, "Сантьяго Бернабеу"

Гол: 1:0 – 5 Модрич, 1:1 – 54 Ламела, 2:1 – 79 Васкес, 3:1 – 81 Вальверде.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 77), Алаба (Начо, 86), Милитао, Менди (Рюдигер, 77), Модрич (Асенсио, 77), Кроос, Тчуамени (Камавинга, 65), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго.

Севилья – Буну, Монтьель, Гудель, Маркао Тейшейра, Теллес, Ракитич (Рафа Мир, 76), Оливер Торрес (Гомес, 69), Жордан, Навас (Кармона, 67), Иско (Дилэйни, 76), Ламела.

Огоҳлантиришлар: Жордан (28), Монтьель (32), Тчуамени (37), Гудель (66), Гомес (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Куртуа Рафани хафа қилди.

81. Вальвердедан супергол!!! Буну қимирлашга ҳам улгурмади!

79. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Асенсио бошлаб берган ҳужумни Вини давом эттирди ва тўпни Васкесга узатди. Лукас эса бўш дарвозани ишғол қилишда қийналмади. Захирадан тушган футболчилар эффекти иш берди.

77. Бунга ҳамоҳанг тарзда мезбонларда ҳам уч ўзгариш қайд этилди.

76. "Севилья"да уч ўзгариш амалга оширилди.

74. Буну шикастланди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

72. Винисиус бўш дарвозани ишғол қила олмади!

71. Родригонинг зарбасига аниқлик етишмади.

69. Родриго уч рақибини алдаб ўтди, бироқ уни қоида бузмаган ҳолда йиқитишди.

66. Винисиусни тўхтатиб қолган Гуделж огоҳлантирилди.

65. Камавинга Чуамени ўрнига майдонга тушди.

63. Вини-Карвахаль комбинацияси натижасида испан ҳимоячисининг пасини Буну эгаллаб олди.

60. Ламела қарши ҳужумда дублни расмийлаштириши мумкин эди.

57. ЗАРБА! Иско собиқ жамоасини жазолашига бир баҳя қолди.

54. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ламела Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди!


50. Модрич-Менди комбинациясидан сўнг марказга оширилган тўпни рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Куртуа рақибнинг кучли тарзда тепган тўпини ўз қармоғига олди. 

44. Винисиус дастлаб рақиб посбонини, сўнгра ўзини алдади.

41. Модричнинг чап оёқда йўллаган зарбасига рақиб футболчисининг оёғи қалқон бўлди.

38. Ракитичнинг жаримадан йўллаган зарбаси Куртуага етиб бормади.

Учрашувни бошидан томоша қилмаганлар учун "расм"ий танаффус

33. Модрич олисдан Бунуни бироз юрак чангаллашга мажбур қилди, меҳмонлар посбонининг бахтига яхшилик билан якунланди, аммо ҳозирги натижа ундай эмас.

32. Кроос Мексикага жаримадан урган голини такрорлай олмади.

31. Монтиель Винисиусга нисбатан ўрим-терим ишларини амалга оширгани сабабли сариқ карточка билан жазоланди.

28. Жордан Родриго билан оёқ бериб саломлашмоқчи бўлгани туфайли огоҳлантирилди.

27. Алаба Монтиелда бор аламим маним, деганча ҳакамга эътироз билдирди.

25. Винисиуснинг зарбаси рақиб оёғига тегиб, Гиннес рекордлар китобига киритса бўладиган даражада юқорига кетди.

22. Родриго тўпни баскетболона кўринишда рақиб дарвозасига киритмоқчи бўлди, аммо у баландликда баскетбол саватчасининг бўйини чамалаган кўринади.

19. Алаба математик ҳисоб-китобларда бироз аниқликка эришганида жаримадан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўларди.

18. Винисиусни бугун фақат йиқитиб тўхтатиш мумкин бўлмоқда.

16. Ламела бурчак зарбаси ишлашга арзигулик зарба йўллади.

11. "Севилья" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди. Карвахаль елка билан қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди бу вазиятда.

9. Майдон марказида Чуаманинг кўкрагига ерга текказишди.

5. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Винисиуснинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Модрич дарвозани ишғол қилди!


3. Карвахаль ва Маркао байроқча ёнида "Ким оладиё, шугинаниё" ўйнашди.

1. "Севилья" баҳсни бошлаб берди.

Ўйинда аввал Куртуага "Энг яхши дарвозабон", Бенземага "Олтин тўп" соврини топширилганининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мезбонлар оқ, меҳмонлар қизил рангли либсода тўп тепади.

Мана бу футболчига эса алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун Куртуа сафга қайтди, амалдаги "Олтин тўп" соҳибига эса дам берилган.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Булутли Мадридда совуқ ҳаво бўлса-да, ўйин ҳарорати қайноқ бўлишини ич-ичидан ҳис қилаётган томошабинлар билан биргаликда мазкур баҳсни биргаликда кузатамиз.

Учрашув 00:00 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика