Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида ғалаба қозонди ва энди "Барса" билан фарқ 10 очко
07 nov 2021 02:55
News
Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида ғалаба қозонди ва энди "Барса" билан фарқ 10 очко
"Реал Мадрид" – "Райо Вальекано"
Голлар: 1:0 – 14 Кроос, 2:0 – 38 Бензема, 2:1 – 76 Фалькао.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Начо, 90), Алаба, Милитао, Менди, Кроос, Каземиро, Камавинга, Бензема (Азар, 83), Асенсио (Васкес, 83), Винисиус Жуниор.
"Райо Вальекано" – Димитриевски, Балиу, Савельич (Посо, 81), Катена, Фран Гарсия, Гарсия, Комесанья, Оскар Валентин, Нтека (Фалькао, 69; Гвардиола, 81), Трехо (Унаи Лопес, 60), Паласон (Бебе, 60).
Огоҳлантиришлар: Кроос (29), Балиу (45), Комесанья (68).
Real Madrid Toni Kroos - 14', Karim Benzema - 38' |
LaLiga . Round 13 07/11/2021, 01:00 1
:
2
Finished
|
Rayo Vallecano Radamel Falcao - 76' |
Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 43283 spectators
Referee: Pablo Gonzalez
Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада жамоаларнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Шу тариқа, Мадрид дербисида ғалаба қозонган "Реал" навбатдаги уч очкони қўлга киритди.
90+4-дақиқа. Ўзгариш амалга оширилгани учун ҳакам яна бир дақиқа ўйнашга берди, аммо мезбонлар қийинчилик билан бўлсада, ғалабани сақлаб қолишди.
Қизиқ бир кўрсаткич, зарбалар бўйича ҳисоб 14 - 14.
90+3-дақиқа. Ўзгариш! Карвахаль ўрнини Начога бўшатиб берди.
90+1-дақиқа. Кетма-кет икки марта тўп дарвозасига кириб кетаётганди... Куртуа иложсиз қолган вазиятда Кроос чизиқ олдидан тўпни тепиб юборди, иккинчи вазиятда эса Тибо қўллари билан хавфни бартараф этди.
90-дақиқа. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Азар яна фаоллик кўрсатди, унинг узатмасидан кейин Кроос зарба йўллаши мумкин эди, лекин германиялик қулайроқ нуқтага чиқаман деб тўпни олдирди.
88-дақиқа. Камавинга тўпни рақибидан олиб қўйди, Азар қаршиликка учраганига қарамай, бир рақибини алдаб ўтди ва тўпни сақлаб қолди, лекин Крооснинг узатмасидан кейин Лукас Васкес ўралашиб қолиб, тўпни йўқотди.
Бугунги учрашувни бевосита стадиондан 43283 мухлис томоша қилмоқда.
86-дақиқа. Жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилган Камавинга бир айланиб зарба йўллашга муваффақ бўлди, аммо тўп тўғри Димитриевски қўлига борди.
85-дақиқа. Тўп билан яна "Реал".
84-дақиқа. Каземиронинг узатмасидан кейин ҳозиргина ўйинга қўшилган Азар бош билан гол уриши мумкин эди.
83-дақиқа. Ўзгаришлар! Асенсио ва Бензема ўрнига Эден Азар ва Лукас Васкес туширилди.
80-дақиқа. Ўзгаришлар! Фалькао ўйинни давом эттиролмаслиги аниқ бўлди. Фалькао ва Эстебан Савельич учун ўйин якунига етди. Серхио Гвардиола ва Хосе Анхель Посо майдонга туширилди.
Шифокорлар колумбиялик футболчига ёрдам кўрсатишмоқда.
79-дақиқа. Фалькао оғриқ сабаб майдонда ўтириб қолди, шу сабаб Кроос тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
Бизни энди шиддатли сўнгги дақиқалар кутиб турибди.
76-дақиқа. ГООООООООЛ! Фалькао орадаги фарқни қисқартирди. Бу вазиятда тўп Алабанинг оёғига тегиши Куртуани бироз чалғитгани ҳам бор гап. Бироқ Радамелга қойил қолмай илож йўқ.
75-дақиқа. Аввалига "Реал" яхши вазиятга эга бўлиши мумкиндек эди, лекин тўпни олиб қўйган меҳмонлар ҳужумга ошиқишди, Бебе рақибларини чалғитиб, зарба йўллади ва фақатгина дарвоза устуни гол бўлишига йўл қўймади.
73-дақиқа. "Райо Вальекано" тўпни назорат қилиб, вазият яратиш учун фурсат пойламоқда.
71-дақиқа. Карвахаль амалда йўқ жойдан Марко Асенсиога вазият яратиб берди, аммо испаниялик ярим ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади.
70-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишмоқда. Ҳимояга ёрдамга келган Бензема тўпни узоқлаштирди.
69-дақиқа. Ўзгариш! Рэнди Нтека ўрнига Фалькао ўйинга қўшилди.
68-дақиқа. Огоҳлантириш! Санти Комесанья Камавингага нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.
Радамель Фалькао майдонга тушишга тайёр ва мураббийдан сўнгги кўрсатмаларни эшитмоқда.
67-дақиқа. Меҳмонлар ҳали умидларини узишганича йўқ. Ҳозир захирадан ўйинга қўшилган Бебе узоқ масофадан зарба бериб кўрди, Куртуа ўз ўрнида.
66-дақиқа. Бугун анча тетик ва чиройли футбол кўрсатаётган "Реал"нинг навбатдаги уриниши гол бўлишига дарвозабоннинг фаоллиги имкон қолдирмади.
63-дақиқа. Камавинга қанотда Гарсияни олдинга ўтказмади.
62-дақиқа. Винисиус-Менди-Бензема комбинациясини Карим айланма зарба билан якунламоқчи бўлди, бироз ноаниқ. Бу вазиятда футболчиларнинг ҳаракатлари, чиройли узатмаларини алоҳида қадй этиш лозим.
60-дақиқа. Ўзгаришлар! Исаак Паласон ва Оскар Трехо ўрнига Унаи Лопес ҳамда Бебе ўйинга қўшилди.
59-дақиқа. "Райо" ҳужумини ўнг қанотдан ривожлантирди ва охирги зарбани Рэнди Нтека амалга оширди, лекин ноаниқ.
Ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Такрорий лавҳада эса бу қарорга саволлар пайдо бўлди.
57-дақиқа. Бенземадан ажойиб пас ва Винни қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади Димиитриевски оёқлари билан тўпни қайтаришни уддалади.
56-дақиқа. "Райо Вальекано" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
54-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Марко Асенсио дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин тўпни посбоннинг устидан ташлаб қўймоқчилигини рақиб сезиб қолди. Ўта қулай имконият кўкка совурилди.
53-дақиқа. "Реал" жарима майдончаси яқинида Камавингага нисбатан қоида бузилди.
51-дақиқа. Винисиус майдоннинг деярли марказидан тўп билан жарима майдонигача келди, йўл-йўлакай бир неча рақибини доғда қолдирди, дарвозабон ҳам фақатгина нигоҳлари билан тўпни кузатиб қўйганида эса Оскар Валентин жамоасини голдан қутқариб қолди. Жуда чиройли гол бўларди агар...
48-дақиқа. "Реал" аста-секин позицион ҳужумга ўтди, Марко Асенсионинг фаоллиги ва узатмасидан кейин Бензема зарба йўллади, лекин тўп дарвозабонгача етиб бормади.
Биринчи бўлимда анча фаол бўлган Альваро Гарсия зарба беришга имкон топди, аммо Карвахаль тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
47-дақиқа. "Реал"нинг тезкор қарши ҳужуми тўп узатишдаги хато сабаб узилиб қолди.
Биринчи бўлимда бўлгани каби илк вазият меҳмонларда бўлди, аммо бу сафар ҳам тўп Куртуа қўриқлаётган дарвозага бориб тушмади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, Пабло Гонсалес ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.
45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўша дақиқа Иван Баллиунинг Каземирога нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилгани билан қайдномадан ўрин оладиган бўлди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. "Райо Вальекано" чап қанотидан навбатдаги ҳужумини амалга оширди, лекин бу сафар ҳам иш охирига етмай қолди.
42-дақиқа. Каземиронинг хатосидан кейин рақиб имкониятга эга бўлди, лекин Альваро Гарсиянинг зарбасидан кейин тўп яна тўғри Куртуанинг қўлларига борди.
41-дақиқа. "Райо"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.
38-дақиқа. ГОООООООЛ! Кариииим Бензема орадаги фарқни иккитага оширди, деди стадиондаги диктор. Чап қанотдан олдинга чиққан Алабадан ажойиб узатма (ассист).
Навбатдаги ҳужум. Тўп стандартда олдинга келган Милитаога етказилди, унинг узатмасини эса рақиб футболчилари дарвозага тўғрилаб юборишига сал қолди.
37-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Винисиус зарба билан якунлади, аммо тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди ва бурчак зарбаси.
35-дақиқа. Карвахаль-Бенезма-Асенсио комбинацияси катта эҳтимол гол билан якунланарди, бироқ французнинг узатмасидан кейин тўп Маркогача етиб бормади.
33-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турган бир паллада бош ҳакамнинг қўлидаги зарурат туғилса, ҳамкасблари билан алоқага чиқадиган мослама билан боғлиқ муаммо юзага келди. Шу сабаб Пабло Гонсалес футболчилардан бироз шошмасликни сўради.
31-дақиқа. Алаба ортга қайтиб улгурмаганини кўрган Альваро Гарсия жарима майдонига узатмани амалга оширишда бироз шошди ва тўпни тўғри Куртуанинг қўлига йўллади.
Стандарт вазиятдан узатилган тўпни оилавий сабабларга кўра, кеча бўлиб ўтган жамоавий машғулотларда иштирок этмаган Эдер Милитао узоқлаштирди.
29-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўйиндаги биринчи карточка ҳозирча ягона гол муаллифига кўрсатилди.
28-дақиқа. Асенсионинг Камавингага оширган тўпини йўлда рақиб олиб қўйди. Ҳужумга ўтиб кетаётган рақибни эса Тони Кроос фол ишлатиб тўхтатиб қолди.
27-дақиқа. Чап қанотдан узатмадан сўнг, тўпга чиқиб келган Тибо Куртуа жамоасини потенциал ўта хавфли вазиятдан қутқариб қолди.
Тўпга эгалик қилиш фоиз кўрсаткичида 59 - 41 мезбонлар фойдасига.
25-дақиқа. Каземиродан тўпни олиб қўйиш бўйича яна бир мастер класс.
24-дақиқа. Марко Асенсионинг зарбаси аниқ чиқди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.
21-дақиқа. Меҳмонлар кетма-кет икки бор аниқ зарба йўллашди, аммо ҳар сафар Куртуа тўпни эгаллаб олди.
20-дақиқа. "Райо" ўзининг биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни эгаллаб олган Тибо тезда жамоаси ҳужумини бошлаб берди. Бироқ Карим Бензема ўзидан ўнгроқдан келаётган Камавингага узатган тўпини ҳимоячи илиб кетди.
19-дақиқа. "Райо Вальекано" майдоннинг рақибга тегишли ярмида. Каземиро ажойиб ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйди, лекин Камавинга хатога йўл қўйди.
18-дақиқа. "Реал"нинг тўхташ нияти йўқ. Жамоа босим уюштирмоқда, лекин меҳмонлар босимдан бу сафар анча осон чиқиб кетишди.
Такрорий лавҳада эса ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмади - ҳисоб очилди.
14-дақиқа. ГОООООЛ! Асенсионинг узатмасидан кейин Тони Кроос ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очганди... Ҳакам яна ўйиндан ташқари ҳолат демоқда. Такрорий лавҳани кутишга тўғри келади.
12-дақиқа. Марказда энди мезбонлар қоидани бузишди. Камавинга тўп учун курашда Оскар Трехони йиқитди.
11-дақиқа. Асенсионинг узатмасидан кейин Бензема тўпни дарвозага йўллади, аммо тўп мўлжалдан анча юқорилаб ўтиб кетди.
10-дақиқа. Каземирога нисбатан қоида бузилди, акс ҳолда Куртуа дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.
7-дақиқа. Ҳозирча "Реал" ўйинни тўлиқ назорат қилаётгандек, ҳар ҳолда тўп мезбонлар назоратида. Винисиусга нисбатан рақиб жуда кескин ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи жароҳат олиши ҳам ҳеч гапмасди.
5-дақиқа. ГОООООЛ! Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда Бензема тўпни боши билан Винисиусга ташлаб берди, бразилиялик мўлжалда адашмади, лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.
3-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда.
Илк ҳужумдаёқ меҳмонлар гол уриб кетиши мумкин эди, аммо Альваро Гарсиянинг зарбасига аниқлик етишмади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
"Сантьяго Бернабеу"да мезбонлар асосий таркиби ўқиб эшиттирилмоқда. Томошабинларнинг кайфияти чоғ.
Бугунги беллашувда Карло Анчелотти Эдуардо Камавинга ва Марко Асенсиога асосий таркибда имкон бермоқда. Ўз навбатида, бир нечта испан нашрлари асосий таркибда бўлади дегани Эден Азар учрашувни захира ўриндиғида бошлайди. Чамаси, бельгиялик иқтидор соҳибининг Мадридда саноқли кунлари қолган шекилли.
Comments