Ла Лига. "Мадрид дербиси"да ғолиб номи аниқланмади
26 feb 2023 00:25
News
Ла Лига. "Мадрид дербиси"да ғолиб номи аниқланмади
Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид" 1:1
Голлар: Хосе Хименес (Антуан Гризманн) 78', Алваро Родригес (Лука Модрич) 85'
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль (17. Лукас Васкес 83'), 3. Эдер Милитао, 22. Антонио Рюдигер, 6. Начо Фернандес (39. Алваро Родригес 77'), 15. Федерико Вальверде, 8. Тони Кроос (12. Эдуардо Камавинга 63'), 19. Дани Себальос (10. Лука Модрич 63'), 11. Марко Асенсио (18. Орельен Тчуамени 63'), 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор.
Захира: 13. Андрей Лунин, 5. Хесус Вальехо, 7. Эден Азар, 16. Альваро Одриосола, 24. Мариано Диас, 26. Луис Лопес.
"Атлетико Мадрид": 13. Ян Облак, 16. Науэль Молина, 15. Стефан Савич, 22. Марио Эрмосо, 23. Рейнилду Мандава (2. Хосе Хименес 23'), 14. Маркос Льоренте (11. Тома Лемар 57'), 24. Пабло Барриос (10. Анхель Корреа 46'), 6. Коке (20. Аксель Витсель 76'), 17. Сауль Ньигес (19. Альваро Мората 76'), 21. Янник Феррейра-Карраско, 8. Антуан Гризманн.
Захира: 1. Иво Грбич, 12. Мэтт Доэрти, 9. Мемфис Депай.
Огоҳлантиришлар: Эдер Милитао 7', Коке 22', Маркос Льоренте 36', Начо Фернандес 57', Науэль Молина 71', Лука Модрич 90+'
Real Madrid Alvaro Rodriguez - 85' |
LaLiga . Round 23 25/02/2023, 22:30 1
:
1
Finished
|
Atletico Madrid Jose Gimenez - 78' |
Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 64721 spectators
Referee: Jesus Gil
90+5. Ўйин якунланди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
88. Зарбалар ёмғири тинмаяпти! Тчуамени яна бир бор Облакни синаб кўрди, Ян ўз ўрнида!
87. Яна бир зарба Бенземадан, яна Облак тўпни қайтарди!
Бурчакдан узатилган тўпни Алваро Родригес боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди!
85. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал" тезда ҳисобни тенглаштирди!
85. Яна бир зарба! Камавингганинг ўткир бурчакдан тепган тўпини Облак қайтарди.
84. Тчуаменининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Облак ажойиб тарзда қайтарди!
79. Хўш, буёғига майдон эгалари қандай ҳаракат қилади?
Жарима зарбасидан узатилган тўпни Хосе Хименес боши билан дарвозага йўллади ва гол урди!
78. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Атлетико" учрашувда ҳисобни очди!
76. "Атлетико" бир киши кам бўлса-да буни ўйинда сездирмаяпти. Жамоа қатор ўзгаришларни амалга оширди.
64. Анхель Корреага қизил карточка кўрсатилди!
61. Гризманнинг дарвозага ерлатиб йўллаган зарбаси жуда хавфли тус олди, тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
52. Вальверденинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
47. Саул ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
45+1. Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. "Реал"нинг навбатдаги ҳужум муваффақиятсиз якунланди.
43. Саулнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
40. Икки жамоа ҳам навбатма-навбат ҳужумларни уюштирмоқда. Бироқ улардан ҳозирча наф чиқмаяпти.
32. Асенсионинг дарвоза томон йўллаган зарбаси осмон-у-фалакка йўл олди.
21. Каррасконинг чап бурчакдан дарвоза томон йўллаган зарбасини Куртуа қайтариб юборди.
18. Вальверденинг ўнг қанотдан узатган тўпини Бензема дарвозага йўллади, бироқ зарба ноаниқ.
11. Милитао тезликда олдинга ўтиб тўпни жарима майдончаси ичидаги Бенземага узатди, Карим тўпга оёқ қўйди, аммо зарба ноаниқ бўлди.
9. Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Облак қайтариб юборди.
8. Каррасконинг жарима зарбасидан узатмаси зарбага айланиб кетди, хавфли чиқди, бироқ ноаниқ бўлди.
3. Дастлабки зарба - "Реал"дан бўлди. Бурчакдан узатилган тўпни Рюдигер дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.
1. Ўйин бошланди!
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
- Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.
Comments