Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Кадис"га ютқазиб қўйди News

Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Кадис"га ютқазиб қўйди

Испания чемпионати 6-туридан ўрин олган “Альфредо ди Стефано” ўйингоҳидаги беллашув якунига етди.

"Реал Мадрид" – "Кадис" 0:1
17 октябрь, 19.30, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони

Гол: 0:1 – 16 Лосано.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Марсело, Рамос (Милитао, 46), Начо, Варан, Иско (Вальверде, 46), Кроос (Йович, 78), Васкес (Асенсио, 46), Модрич (Каземиро, 46), Винисиус Жуниор, Бензема.

"Кадис" – Ледесма, Кала, Эспино, Акапо, Фали Хименес, Алекс Фернандес (Хайро Искьердо, 86), Йонссон (Аугусто Фернандес, 86), Хосе Мари (Гарридо, 76), Сальви Санчес, Негредо (Хименес, 81), Лосано (Малбашич, 46).

Огоҳлантиришлар: Рамос (34), Милитао (90).


Real Madrid

LaLiga . Round 6

17/10/2020, 22:30

1
:
0
Finished

Cadiz

Anthony Lozano - 16'

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Jaime Latre

45'
90'
34'  Sergio Ramos
46'  Sergio Ramos (Eder Militao)
46'  Isco (Casemiro)
46'  Luka Modric (Federico Valverde)
46'  Lucas Vazquez (Marco Asensio)
78'  Toni Kroos (Luka Jovic)
90'  Eder Militao
16'  Anthony Lozano
16'  Alvaro Negredo
46'  Anthony Lozano (Filip Malbasic)
76'  Jose Mari (Jon Ander)
81'  Alvaro Negredo (Alvaro Gimenez)
86'  Alex Fernandez (Jairo Izquierdo)
86'  Jens Joensson (Augusto Fernandez)


ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, пешқадамни мағлуб этган "Кадис" "Реал Мадрид"га етиб олди. Зидан шогирдлари эса қийин даврни омадсиз учрашув билан бошлашди.   

90+3-дақиқа. Бўлди, ишинг юришмаса ҳакам ҳам сенга қаршидек туюлаверади. Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олишганди, аммо ҳакам аввалига бурчакка ишора қилди, кейин эса негадир, финал ҳуштагини чалиб қўя қолди.  

90+2-дақиқа. Эдер Милитао майдонга тушганим билинсин деди шекилли, қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан сийланди.   

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

86-дақиқа. "Кадис" сафида ўзгариш. Алекс Фернандес ўрнига Хайро Искиэрдо майдонга тушди.    

83-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 75% - 25% мезбонлар фойдасига. 

81-дақиқа. "Қироллик клуби"нинг босими дақиқа сайин ортмоқда, Карим Бензема бу сафар ўзи чамаси 20 метрлардан зарба йўллади ва тўп тўсинга тегиб қайтди!!! 

80-дақиқа. ГОООООЛ!  Карим Бензема тўпни ҳозиргина майдонга тушган Йовичга етказди ва сербиялик форвард ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ қанот ҳаками Каримжон ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди ва гол бекор қилинди.  

78-дақиқа. Ўзгариш. Тони Кроос ўрнига ўйинга Лука Йович қўшилди. 

74-дақиқа. "Реал Мадрид" сафид янги тушган футболчиларнинг уринишлари ҳам самара келтирмаяпти. 

71-дақиқа. Каземиронинг узатмасидан кейин ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Начо бош билан зарба йўллади, лекин ҳакам футболчи ундан аввалроқ рақибини қўполлик эвазига йиқитиб қўйганини қайд этди. 

67-дақиқа. Тони Крооснинг чап қанотдан узатган тўпига ҳужум марказидаги Винисиус боши билан зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.  

66-дақиқа. Қизиғи, ҳисобда олдинда бораётган бўлсада "Кадис" ҳимояга "ётиб" олишни ўйламаяпти ҳам. Аксинча, имкон туғилди дегунча ҳужумга ўтаётган меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпини ишлаб олишди. 

62-дақиқа. Альфонсо Эспино ("Кадис") ажойиб ҳаракатлар билан икки рақибини ортда қолдирди, лекин учинчисига тўпни олдирди. Бироқ ушбу вазият, меҳмонлар ҳимоячисининг қўрқмай бир нечта рақибини алдашга киришиши бугун Зизу шогирдлари иши юришмаётганининг исботи десак муболаға бўлмас. 

60-дақиқа. "Қироллик клуби" ҳужумга ўтмоқчи эди, Карим Бензема оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўйди. 

59-дақиқа. Айнан бразилиялик ҳимоячи ҳужумни қайтаришда яна фаол ўйнади, лекин меҳмонлар 9-бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.    

58-дақиқа. Тўп йўқотилгач, рақибнинг эҳтимолий тезкор ҳужумини бузиш мақсадида Марсело ўйин қоидасини бузди.  

57-дақиқа. Чап қанотдан узатилган тўпга Негредо баланд сакраб, боши билан зарба бера олди, аммо тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. 

55-дақиқа. Кроосдан тўпни қабул қилиб олган Винисиус жарима майдонига кирмай зарба беришга қарор қилди, лекин тўп анча юқоридан ўтиб кетди.  

53-дақиқа. Марселонинг хатосидан кейин "Кадис" яна яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, лекин Эдер Милитао тўпни рақиб футболчиси оёқлари остидан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин берилган зарбага аниқлик етишмади.  

47-дақиқа. "Реал Мадрид" иккинчи бўлимда ҳам тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунликка эга. Аммо чинакамига хавфли вазиятлар яратишнинг иложи бўлмаяпти. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Серхио Рамос, Иско, Лука Модрич ва Лукас Васкес ўрнига - Эдер Милитао, Марко Асенсио, Каземиро ва Федерико Вальверде ўйинга қўшилди.

Биринчи бўлимдан умуман қониқмаган Зинедин Зидан кескин ўзгариш зарурлигини яшириб ўтирмади. Танаффусдан бир йўла тўрт футболчи майдонга қайтмади.   

Танаффус вақтида трибуналарнинг бирида Эден Азар ва Мартин Эдегорни кўриш мумкин эди. Ҳар икки футболчининг кайфияти табиийки у қадар яхши эмасди, улар хавотир билан майдонга боқарди. Ким билади дейсиз, саломатлиги билан муаммолар бўлмаганида бугун уларнинг ҳар иккисини асосий таркибда кўрармидик.  

Яна бир неча дақиқадан кейин иккинчи бўлим бошланади.

Эътиборингизга курашларга бой ўтган ва асосийси кутилмаган ҳисобда якунланган дастлабки бўлимдан бир нечта суратларни тақдим этамиз. 

 


Танаффус. Иккинчи бўлимда бизни янада муросасиз ва қизиқарли беллашув кутиб турибди деб ишониб қоламиз.

45+1-дақиқа. Таймдаги охирги ҳужум, охирги уринишда Иско тўп билан жарима майдонига кириб борди ва рақибини алдамчи ҳаракатлар эвазига доғда қолдиришга уринди, лекин ҳимоячи ишончли ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйиб, майдон марказига тепиб юборди.   

45-дақиқа. Ўйиннинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Буёғига Куртуа ҳам ҳаяжонланишни бошлади чоғи. Анча оддий вазиятда дарвозабон тўпни ушлаб қола билмади ва Лосано ҳам буни кутмагани сабаблигина орадаги фарқни ошира олмади. Варан тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 3:7 (!) "Кадис" олдинда. 

40-дақиқа. "Реал Мадрид" ниҳоят катта куч билан рақиб жарима майдонигача кириб борди, кетма-кет вазиятлардан сўнг Винисиуснинг зарбаси кучсиз чиқди, дарвозабоннинг олдида турган Лука Модрич эса тўпни ўзига бўйсундира олмади ва натижада ҳисоб ўзгармай қолди.     

39-дақиқа. Лука Модрич ҳимояга ёрдамга келди ва таваккал қилиб ўтирмай тўпни майдон ташқарисига йўллади. "Кадис"дан навбатдаги бурчак тўпи. Узатмадан кейин дарвоза томон зарба йўлланди, лекин ноаниқ.  

37-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни Тибо Куртуа ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

34-дақиқа. Серхио Рамос рақибини қўпол кутиб олгани сабабли сариқ карточкага лойиқ кўрилди. "Кадис" жарима зарбаси амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Узатмадан кейин Начо барчадан чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

32-дақиқа. Ҳа, ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолган бир вазиятда Ла Лиганинг амалдаги чемпиони ва бу мавсум пешқадами "Реал Мадрид" 10-ўриндаги "Кадис"дан ўз майдонидаги беллашувда ортда қолишини аксар мухлислар кутишмаган бўлса ажаб эмас.  

30-дақиқа. Ва аксинча, "Кадис" қарши ҳужумда анча хавфли вазиятлар яратмоқда. Энтони Лосано яна Тибо Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, лекин зарбаси жуда оддий ва дарвоза марказига бўлгани туфайли, бельгиялик кипер тўпни қайтаришга эришди.  

29-дақиқа. Қанчалик уринмасин "Реал Мадрид" ҳозирча меҳмонлар дарвозасига йўл топа олишмаяпти. 

26-дақиқа. Карим Бензема Иско билан девор услубида ўйнаб, жарима майдони ичида тўпни қабул қилишни ният қилганди, аммо испанияликнинг узатмаси жуда кучсиз бўлгани сабаб, ҳимоячилар уни қайтариб юборишди. 

25-дақиқа. Аввалги ўйинларда анча фаол бўлган Винисиус бугун ҳозирча у қадар кўзга ташланмаяпти. 

24-дақиқа. "Реал Мадрид" бугунги учрашувдаги илк бурчак тўпини ўйинга киритди. Жарима майдони ичига киришнинг имкони бўлмагач, Тони Кроос узоқ масофадан зарба йўллади, аммо тўп анча ноаниқ йўналиш олди.  

21-дақиқа. Лука Модрич ҳужумнинг иккинчи тўлқинида тўпни қабул қилди ва жарима майдони ичида қулай вазиятга чиқишга шай турган Искони тўп билан таъминлашга уринди, лекин ноаниқ. 

19-дақиқа. ГОООЛ! Бензема тўпни дарвоза тўрига бориб тушишини таъминлади, лекин аввалроқ ҳакам ҳуштак чалиб, Лукас Васкес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини маълум қилди.   

16-дақиқа. ГООООЛ! Кутилмаганда "Кадис" футболчилари ҳисобни очишди. Ҳимоядаги навбатдаги қўпол хатодан кейин Энтони Лосано "Реал"ни кечирмади. Бу сафар на Куртуа, на Рамос жамоасини қутқара олди. 

14-дақиқа. "Кадис" эса тўпни олиб қўйгани ҳамоноқ тезкор ҳужумларни амалга оширмоқда. Шундай ҳужумлардан биридан сўнг Алекс Фернандес рақиб ҳимоячилари сусткашлигидан унумли фойдаланди ва аниқ зарба йўллади, Куртуа яхши спорт формасида эканлигини яна бир бор исботлади.  

13-дақиқа. Рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунган Зидан шогирдлари тинчгина тўпни рақибга имкон қадар бермасликка уринмоқда. 

11-дақиқа. Навбатдаги ҳужумда энди Лукас Васкес ўнг қанотдан марказга қараб кириб келди ва чап оёқда кучли зарба амалга оширди, лекин аниқлик етишмади.  

10-дақиқа. "Қироллик клуби" ортиқча шошилмай, кўплаб тўп узатишлар орқали йўл топишга уринмоқда. Узоқ давом этган ҳужумни Карим Бензема аниқ зарба билан якунлади, бироқ зарба кучсиз бўлгани учун посбон қийинчиликсиз уни эгаллаб олди.   

8-дақиқа. "Кадис" ҳужумга ўтаётган бир паллада Лукас Васкес тўпни рақибдан олиб қўйгандек эди, аммо кейин тўп яна рақибга бориб тушди, давом этган ҳужумни меҳмонлар зарба билан якунлашди ҳам - Куртуа ўз ўрнида, иккинчи уринишга эса ҳимоячилар имкон қолдирмади ва бурчак тўпи. Дастлабки бурчак тўпидан ҳужумдагилар бирор наф чиқара олишмади.  

6-дақиқа. Майдон марказида "Реал" футболчилари тўпга эгалик қилаётганди, аммо Лука Модрич узатмада ноаниқликка йўл қўйди.   

4-дақиқа. Ниҳоят "Реал Мадрид" ўзига келиб, олдинга ўтди, Винисиус бир рақибини алдаб ўтиб, Модричга тўпни етказмоқчи бўлганди, хорватиялик бироз кеч қолди.   

1-дақиқа. Тўпни марказдан "Реал Мадрид" футболчилари ўйинга киритиб беришди, лекин дастлабки ҳужумни меҳмонлар уюштирди ва сал қолса, ҳисобни очиб қўйишарди. Негредонинг зарбасидан кейин тўп Куртуанинг ёнидан ўтиб, дарвоза тўрига кетаётганди Рамос жамоасини муқаррар голдан қутқарди.  

Ўйин бошланди!!!

Мезбонлар бугун қизғиш, пушти рангли либосда ҳаракат қилса, меҳмонлар "Кадис" футболчилари сариқ либосларда ўйнайди.  

Футболчилар майдонга чиқиб келишди. 

Бугун мусобақа пешқадами "Реал" (10 очко) 10-ўриндаги "Кадис"га қарши беллашади.

"Қироллик клуби" сафида Норвегия термаси сафида ажойиб ўйин кўрсатган ярим ҳимоячи Мартин Эдегор бўлмайди. Сабаби иқтидорли ярим ҳимоячи кичик жароҳат олган ва яқин ўн кунни ўтказиб юборишга мажбур. Натижада, Зинедин Зидан аввалги учрашувларда яхшигина имконият бераётган футболчиси хизматларидан "Эл Класико"да ҳам фойдалана олмайди. 

  


Real Madrid

LaLiga . Round 6

17/10/2020, 22:30

1
:
0
Finished

Cadiz

Anthony Lozano - 16'

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Jaime Latre

45'
90'
34'  Sergio Ramos
46'  Sergio Ramos (Eder Militao)
46'  Isco (Casemiro)
46'  Luka Modric (Federico Valverde)
46'  Lucas Vazquez (Marco Asensio)
78'  Toni Kroos (Luka Jovic)
90'  Eder Militao
16'  Anthony Lozano
16'  Alvaro Negredo
46'  Anthony Lozano (Filip Malbasic)
76'  Jose Mari (Jon Ander)
81'  Alvaro Negredo (Alvaro Gimenez)
86'  Alex Fernandez (Jairo Izquierdo)
86'  Jens Joensson (Augusto Fernandez)

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика