Ла Лига. "Реал" мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди
29 nov 2020 02:55
News
Ла Лига. "Реал" мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди
Бугун "Алавес" "Реал" майдонига сафар уюштирди. Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди — 5-дақиқада Лукас Перес пенальтини голга айлантирди. Ўйиннинг 49-дақиқасида эса "қироллик клуби" дарвозабони Тибо Куртуа "Алавес"га гол совға қилди — имкониятдан "Реал" тарбияланувчиси Хоселу фойдаланиб кетди. "Қаймоқранглилар"нинг ҳисобни қисқартирувчи голига Каземиро муаллифлик қилди. Бразилиялик ярим ҳимоячи 89-дақиқада тўп бурчакдан ўйинга киритилгач вазиятдан унумли фойдаланди. Шу тариқа Зинедин Зидан шогирдлари мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди → ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Real Madrid Casemiro - 86' |
LaLiga . Round 11 29/11/2020, 01:00 2
:
1
Finished
|
Deportivo Alaves Lucas Perez - 5', Joselu - 49' |
Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators
Referee: Adrian Cordero
Реал Мадрид – Алавес 1:2
29 ноябрь, 01.00, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"
Голлар:
0:1 – 5, пенальти Лукас Перес, 0:2 – 49 Хоселу, 1:2 – 86 Каземиро.
Реал Мадрид – Куртуа, Марсело (Менди, 69), Варан, Начо, Васкес, Кроос (Иско, 69), Модрич (Эдегор, 69), Асенсио (Винисиус Жуниор, 63), Каземиро, Азар (Родриго, 28), Мариано Диас.
Алавес – Пачеко, Лежен, Химо Наварро, Дуарте, Лагуардиа, Батталья, Пина (Мендес, 77), Хота, Риоха (Хави Лопес, 88), Хоселу (Дейверсон, 90), Лукас Перес (Сайнс, 88).
Огоҳлантиришлар:
Каземиро (18), Кроос (61), Риоха (67), Дуарте (76), Мендес (88).
Comments