Latest news

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  4 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Ла Лига қайтиш шарафига бутун дунё бўйлаб граффити ташкил қилди: Бензема - Қобулда, Месси - Балида, Гризманн эса Парижда News

Ла Лига қайтиш шарафига бутун дунё бўйлаб граффити ташкил қилди: Бензема - Қобулда, Месси - Балида, Гризманн эса Парижда

Гўзаллик!

Афтидан, Испания Ла Лигаси рестартга ҳаммадан ҳам яхшироқ тайёргарлик кўрган. Ла Лига ўйинлари трансляцияси эса мухлисларнинг стадионда йўқлигини умуман билдирмаяпти, аммо бу билан чекланилгани йўқ. У ўзининг халқаро ҳамкорлари ёрдамида 50та давлатда 160та глобал тадбирларни, шу қаторда "Ла Лига бирлашган кўчалари" бадиий акциясини ташкил этди. Рассомлар 5 қитъанинг 12 шаҳрида тематик граффити яратишди.

"Бутун дунёда мухлислар Ла Лиганинг қайтишидан мамнунлар, бу ишлар эса бизнинг ҳар бир ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган миллий ва халқаро ҳамкорларимиз туфайлидир. Шу компаниялар ҳисобига бизнинг рестартимиз бутун дунёни қамраб олди", - дейди бизнес, маркетинг ва халқаро ривожланиш бўйича лига директори Оскар Майо.

Шундай қилиб, Лондоннинг жануби-ғарбий қисмидаги Стокуэлл туманида Ла Лиганинг турли жамоаларида ўйнайдиган беш нафар футболчининг сурати пайдо бўлди. Британиялик рассмон Gnasher ўзини футбол мухлиси деб ҳисоблайди, шу сабаб футболнинг тўлақонли қайтишини интизорлик билан кутмоқда.

"Пандемия жуда оғир давр бўлди", - дейди Лондон граффити муаллифи. - Одамларнинг юзига табассум олиб келадиган ноёб имкониятдан беҳад миннатдорман".

Албатта, Месси рассомлар орасидаги энг машҳур қаҳрамонлардан биридир. Мана, Лео буқа ва аждаҳо билан Бали (Индонезия)да.

Бу эса Бразилиядаги Сан-Паулу.

Лойиҳа ҳатто Қобулгача етиб борди. Афғонлар санъат асарини Мессисиз яратишди.

Париждан Ла Лиганинг француз юлдузлари - Антуан Гризманн ("Барселона"), Карим Бензема ("Реал"), Максим Гоналон ("Гранада"), Набиль Фекир ("Бетис") ва Кевин Гамейро ("Валенсия"). Ўйинчилар Парижнинг диққатга сазовор жойлари фонида тасвирландилар.

Айрим шаҳарлар маълум бир футболчиларни тасвирламасликка қарор қилишди. Мана, Мехикодан мисол.

Бу эса Копенгаген.

Ла Лиганинг қайтиш шарафига Гонгконг (Хитой), Богота (Колумбия), Хошимин (Вьетнам), Лагос (Нигерия) ва Дар-ус-Салом (Танзания)да ҳам пайдо бўлди. Испанияда ҳам буни нишонлашди. Ла Лигадаги барча клубларнинг либослари Мадрид марказида пайдо бўлди.


Виртуал фанатлар ва интершум. Кеча Ла Лига ўйини Бундеслигадан кўра анча жонлироқ кўринди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика