Ла Лига президенти: "Роналдунинг кетиши, бизга таъсир кўрсатмади. Мессининг кетиши эса сезиларли бўлади"
18 jun 2020 20:16
News
Ла Лига президенти: "Роналдунинг кетиши, бизга таъсир кўрсатмади. Мессининг кетиши эса сезиларли бўлади"
Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас Криштиану Роналдунинг «Реал»дан «Ювентус»га ўтгани мусобақа мавқеига таъсир ўтказмагани ҳақда гапирди.
“Криштианунинг кетиши «Реал»ни хафа қилган бўлса ҳам бу бизга деярли таъсир кўрсатмади, боиси, Ла Лига бренди маълум футболчилардан юқорироқ бўлиш учун йиллар давомида тайёрланган.
Аммо Месси билан боғлиқ ҳолат бошқа. У тарихдаги энг яхши футболчи. Фақат бизнинг лигамизда ҳаракат қилгани эса бизнинг омадимиз. Назаримда, Мессининг кетиши сезиларлироқ бўлади. Айниқса, бошқа чемпионатга ўтиши.
Лионель – испан футболи рамзи, Ла Лига ва мен ундан фаолиятини чемпионатимизда якунлашини сўраган бўлардим. Унинг кетиши эса фожиа бўлмайди, чунки биз Месси ёки унинг иштирокисиз ҳам телевизион келишувларни имзолай оламиз. Бироқ, асосийси – унинг лигага олиб келаётган фойдаси. Месси бизни доимо хурсанд қилади”, дейди Тебас.
Link :
Source : RAC1
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments