Latest news

11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  1 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  1 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  3 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  7 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14

"Леванте" — "Реал Мадрид" 3:3 ёхуд Ла Лигани зерикарли дейдиганлар ўйинни такроран кўринг! News

"Леванте" — "Реал Мадрид" 3:3 ёхуд Ла Лигани зерикарли дейдиганлар ўйинни такроран кўринг!

Испания чемпионати 2-туридан ўрин олган "Леванте" — "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Леванте" – "Реал Мадрид" 3:3
"Сьюдад де Валенсия" ўйингоҳи

Голлар: 0:1 – 5 Бэйл, 1:1 – 46 Рохер Марти, 2:1 – 57 Кампанья, 2:2 – 73 Винисиус Жуниор, 3:2 – 79 Робер, 3:3 – 85 Винисиус Жуниор.

"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Везу, Робер, Клерк, Кампанья (Барди, 78), Радоя, Мелеро (Мартинес, 66), Моралес (Кантеро, 79), Рохер Марти (Мальса, 67), Де Фрутос (Энрик Франкеса, 86).

Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Милитао, Алаба, Иско (Асенсио, 59), Каземиро, Вальверде (Йович, 82), Васкес (Карвахаль, 65), Бензема, Бэйл (Родриго, 59), Азар (Винисиус Жуниор, 59).

Огоҳлантириш: Клерк (28), Мелеро (41), Кампанья (58), Милитао (58), Родриго (90).

Четлатиш: Фернандес (87).


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати


Levante

Roger Marti - 46', Jose Campana - 57', Rober - 79'

LaLiga . Round 2

23/08/2021, 02:00

3
:
3
Finished

Real Madrid

Gareth Bale - 5', Vinicius Junior - 73', Vinicius Junior - 85'

Stadium: Estadio Ciudad de Valencia, 9838 spectators

Referee: Guillermo Cuadra

45'
90'
28'  Carlos Clerc
41'  Gonzalo Melero
46'  Roger Marti
46'  Gonzalo Melero
57'  Jose Campana
57'  Jorge de Frutos
58'  Jose Campana
66'  Gonzalo Melero (Pablo Martinez)
67'  Roger Marti (Mickael Malsa)
78'  Jose Campana (Enis Bardhi)
79'  Jose Luis Morales (Alejandro Cantero)
79'  Rober
86'  Jorge de Frutos (Enric Franquesa)
87'  Aitor Fernandez
5'  Gareth Bale
5'  Karim Benzema
58'  Eder Militao
59'  Isco (Marco Asensio)
59'  Eden Hazard (Vinicius Junior)
59'  Gareth Bale (Rodrygo)
65'  Lucas Vazquez (Daniel Carvajal)
73'  Vinicius Junior
73'  Casemiro
82'  Federico Valverde (Luka Jovic)
85'  Vinicius Junior
85'  Karim Benzema
90'  Rodrygo


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Бўлди, ҳакам ушбу шунчаки зўр ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди. 6 та гол, қизил карточка, яна бир дунё эҳтирослар... Ла Лига зерикарли дейдиганлар шу ўйинни такроран кўришса ёмон бўлмасди! Хайр, саломат бўлинг! 

"Леванте"нинг захирадан ўйинга қўшилган посбони учрашувда 0 та сейв амалга оширибди. 

90+5-дақиқа. "Реал" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда.   

90+4-дақиқа. Тўртинчи қўшиб берилган дақиқада ҳам "Леванте" қўрқмай ҳужумга боряпти. 

90+3-дақиқа. Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда... 

90+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Родриго ҳакамга норозилигини очиқчасига билдиргани учун карточка олди.  

Бу вақт давомида "Реал" яна ғалабани ўз томонига оғдиришга уринади. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Реал"нинг қарши ҳужумини майдоннинг ўрталарида қўли билан ўйнаб, узиб қўйгани учун дарвозабон Айтор Фернандесга қизил карточка кўрсатилди.  

86-дақиқа. Энди "Леванте" ҳужумга ўтди. Мезбонларни аутсайдер деганлар ухлаб қолмадингиз-ми? 

86-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиусдан дубль. Дахшат ўйин, жуда чиройли гол!


83-дақиқа. Лука Йович пенальти сўраб, жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, лекин ҳакам оффсайдни қайд этди.  

82-дақиқа. "Леванте" вакили Алехандро "Реал"ни кечирди. У қулай вазиятда дарвозани нишонга ололмади.  

79-дақиқа. ГООООЛ! Робер яна мезбонларни олдинга олиб чиқмоқда. Голли узатма муаллифи Давид Алаба...

77-дақиқа. Ўйин темпи юқори, муросасиз кураш бўлаётган бир паллада ҳакам барчани яна бир бор сув ичиб олишга чорлади.  

75-дақиқа. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари янада қизиқарли бўлиши турган гап. Ҳар икки жамоа ҳам буёғига кўпроқ ғалабага интилади. Сабаби мезбонлар ҳисобда олдинда эди ва улар бугун ютиш мумкинлигига ишониб улгурган, мувозанатни тиклаган "Реал" эса энди ғалабани ҳам илиб кетиш умдида эканлиги турган гап.     

73-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиус ҳисобни тенглаштирди! Каземиродан ажойиб узатма.

71-дақиқа. "Реал" рақибни деярли жарима майдончаси ичига "қамаб қўйган", лекин чинакам хавфли вазият ярата олмаяпти. 

Анчелотти ҳам хайрон, у ҳам иккинчи бўлимда нималар бўлганини тушунмай қолди чоғи. 

65-дақиқа. Ўзгариш! Васкес ўрнига Дани Карвахаль тушди.  

Танаффусдан "Леванте" футболчилари буткул бошқача бўлиб қайтишди. 15 дақиқада ўйинни 180 градусга ўзгартириб юбора олишди улар.  

61-дақиқа. "Реал" босимни кучайтирди, лекин ҳозирги вазиятда Лукас Васкес оддий жойда тўпни майдондан чиқариб юборди.  

58-дақиқа. Ўзгаришлар! Анчелоттининг жахли чиқди. Асенсио, Винни ва Родриго ўйинга қўшилди. Иско, Бейл ва Азар майдонни тарк этди. 

58-дақиқа. Огоҳлантириш! Хосе Кампаньяга сариқ.

57-дақиқа. ГООООООЛ! Хосе Кампанья ажойиб гол урди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни футболчи ерга туширмай дарвозага йўллади. 

56-дақиқа. "Леванте" марказга яқин ҳудудда тўпни назорат қилмоқда. 

54-дақиқа. Каземиро жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади.  

52-дақиқа. Хавфли вазият! Рожер ўта қулай вазиятда дарвозани аниқ нишонга ололмади.  

48-дақиқа. "Реал" дарҳол ҳужумга ташланди.

Гонсало Мелеро голли узатмани амалга оширган футболчи.

46-дақиқа. Иккинчи бўлимни мезбонларнинг голи билан бошлаймиз азизлар! Гол муаллифи Рожер.

45+3-дақиқа. Шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинди. Бироз фаолроқ бўлган "Реал" маҳорат эвазига гол уриб, танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетмоқда.     

45+3-дақиқа. Хорхе Мирамоннинг узатган тўпини Лукас Васкес боши билан дарвозабонга ташлаб берди.  

45+2-дақиқа. Хосе Кампанья Азарга нисбатан қўпол ўйнади. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Навбатдаги вазият ва Бенземанинг зарбаси, лекин рақиб тўп дарвозагача етиб боришига йўл қўймади.  

43-дақиқа. Лукас Васкеснинг яхши пасидан кейин Бенземада имконият бўлиши мумкин эди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

41-дақиқа. Огоҳлантириш! Мезбонларнинг яна бир футболчисига сариқ кўрсатилди. Гонсало Мелеро айбдор.

40-дақиқа. Алаба бурчак зарбасини амалга ошириб берди, рақиб футболчиси хавфни бартараф этиб, тўпни узоқлаштирди.  

38-дақиқа. Искога нисбатан қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини Гарет амалга оширди, лекин ноаниқ.  

36-дақиқа. "Реал" ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини амалга оширадиган бўлди. Испаниялик ярим ҳимоячининг ўзи узатмани амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди. 

Иско зарба берди, аммо рақиб футболчилари тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 

35-дақиқа. Майдондаги энг фаол футболчилардан бири Карлос Клерк рақибнинг анча хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужумини тўхтатиб қола билди.  

34-дақиқа. "Леванте" чап қанотдан олдинга ўтиш учун йўл изламоқда.  

32-дақиқа. Ўйин давом этади.  

31-дақиқа. Ҳакам футболчиларни сув ичиш учун танаффусга чорлади. 

30-дақиқа. Давид Алаба жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани нишонга ола олмади. 

28-дақиқа. Огоҳлантириш! Карлос Клерк Лукас Васкесга нисбатан қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

27-дақиқа. Милитао энди футболкасини алиштириш учун майдонни тарк этишига тўғри келмоқда.  

25-дақиқа. Эдер Милитаонинг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди, лекин Хосе Кампаньяни шериклари тушунишмади. 

24-дақиқа. "Леванте" вазият яратишга уринмоқда. 

22-дақиқа. Гарет Бэйл тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади.

18-дақиқа. Карлос Клерк тўпни жарима майдони ичига йўллади, лекин иш зарбагача етиб бормади. Хосе Луис Моралес Начога нисбатан қўпол ҳаракат қилди.     

Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси ўтган бир паллага келиб, тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 49% - 51% — "Реал" фойдасига.

15-дақиқа. "Реал" футболчилари бироз фаоллашгандек. Кетма-кет ҳужум ёки ҳужум уюштиришга уринишларни кузатяпмиз.

13-дақиқа. Бугун Кроос ва Модрич йўқлигини биласиз, шу сабаб ҳозирги вазиятда Каземиро сўнгги узатмани амалга оширмоқчи бўлди, лекин тўп рақибга бориб тушди. 

11-дақиқа. Хосе Луис Моралес тўпни жарима майдонига йўллади, аммо шериги бу тўпга ета олмади.  

10-дақиқа. Эден Азар ҳимояланишда ёрдам бераётгани эътиборга лойиқ. 

9-дақиқа. "Реал Мадрид" футболчилари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.  

7-дақиқа. Гол ўтказиб юборган мезбонлар олдинга ташланишди, лекин узатилган тўпга Тибо Куртуа чиқиб келиб, биринчи бўлди.

"VAR" ҳам барчаси қонун доирасида бўлганини тасдиқлади ва гол инобатга олинди. 

Карим Бензема ҳисобига голли узатма ёздириб қўйди.

5-дақиқа. ГООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очишди! Гарет Бэйл! 

4-дақиқа. Хосе Кампанья чап бурчакдан узатмани амалга оширди, қайтган тўпни Хосе Луис Моралес дарвозага йўлламоқчи бўлди, лекин...

3-дақиқа. Жамоалар илк дақиқаларда ўзига хос разведкани амалга оширишни бошлаб юборишди. Ҳар икки томон шошилмай тўпни назорат қилишга уринмоқда.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни марказдан меҳмонлар бошлаб беришди.

Levante

Roger Marti - 46', Jose Campana - 57', Rober - 79'

LaLiga . Round 2

23/08/2021, 02:00

3
:
3
Finished

Real Madrid

Gareth Bale - 5', Vinicius Junior - 73', Vinicius Junior - 85'

Stadium: Estadio Ciudad de Valencia, 9838 spectators

Referee: Guillermo Cuadra

45'
90'
28'  Carlos Clerc
41'  Gonzalo Melero
46'  Roger Marti
46'  Gonzalo Melero
57'  Jose Campana
57'  Jorge de Frutos
58'  Jose Campana
66'  Gonzalo Melero (Pablo Martinez)
67'  Roger Marti (Mickael Malsa)
78'  Jose Campana (Enis Bardhi)
79'  Jose Luis Morales (Alejandro Cantero)
79'  Rober
86'  Jorge de Frutos (Enric Franquesa)
87'  Aitor Fernandez
5'  Gareth Bale
5'  Karim Benzema
58'  Eder Militao
59'  Isco (Marco Asensio)
59'  Eden Hazard (Vinicius Junior)
59'  Gareth Bale (Rodrygo)
65'  Lucas Vazquez (Daniel Carvajal)
73'  Vinicius Junior
73'  Casemiro
82'  Federico Valverde (Luka Jovic)
85'  Vinicius Junior
85'  Karim Benzema
90'  Rodrygo

"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Везу, Робер, Клерк, Кампанья, Радоя, Мелеро, Моралес, Рохер Марти, Де Фрутос.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Милитао, Алаба, Иско, Каземиро, Вальверде, Васкес, Бензема, Бэйл, Азар.

Levante

Roger Marti - 46', Jose Campana - 57', Rober - 79'

LaLiga . Round 2

23/08/2021, 02:00

3
:
3
Finished

Real Madrid

Gareth Bale - 5', Vinicius Junior - 73', Vinicius Junior - 85'

Stadium: Estadio Ciudad de Valencia, 9838 spectators

Referee: Guillermo Cuadra

45'
90'
28'  Carlos Clerc
41'  Gonzalo Melero
46'  Roger Marti
46'  Gonzalo Melero
57'  Jose Campana
57'  Jorge de Frutos
58'  Jose Campana
66'  Gonzalo Melero (Pablo Martinez)
67'  Roger Marti (Mickael Malsa)
78'  Jose Campana (Enis Bardhi)
79'  Jose Luis Morales (Alejandro Cantero)
79'  Rober
86'  Jorge de Frutos (Enric Franquesa)
87'  Aitor Fernandez
5'  Gareth Bale
5'  Karim Benzema
58'  Eder Militao
59'  Isco (Marco Asensio)
59'  Eden Hazard (Vinicius Junior)
59'  Gareth Bale (Rodrygo)
65'  Lucas Vazquez (Daniel Carvajal)
73'  Vinicius Junior
73'  Casemiro
82'  Federico Valverde (Luka Jovic)
85'  Vinicius Junior
85'  Karim Benzema
90'  Rodrygo

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика