Latest news

01:19Ла Лига. "Лас-Пальмас" - "Реал Мадрид" 1:0  7 01:04Mission failed! "Ланс" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмади  2 00:31Эрон. "Истиқлол"лар дербисида меҳмон "Истиқлол" мағлуб бўлди  0 23:53Англия термасининг янги бош мураббийи илк ўйинларига кимларни чақирди?  0 23:15Расман: Лукакунинг янги жамоаси маълум қилинди  0 22:59Жароҳатлар таъқибига учраётган Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлигидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:48Конференциялар лигаси саралаши. "Серветт" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:15ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланди!  47 22:03Конференциялар лигаси саралаши. "Ланс"нинг "Панатинаикос"га қарши асосий таркиби маълум бўлди  4 21:49Эрон. "Истиқлол" "Истиқлол"га қарши. Машарипов асосий таркибдами?  0 21:23Чеферин: "Суперлига ҳеч қачон бўлмайди!"  4 20:48МЮнинг 64 млнлик "биллури" сафдан чиқди  3 20:18Роналду: "Ҳеч қачон қўрқоқ бўлмаганман"  15 19:47"Реал" 2030 йилгача Эндрикнинг ҳар бир голи учун 35 000 доллардан тўлаб боради  8 19:19Футболчиларни сотиб ололмаётган "Барселона" эркин агент топди, аммо яна битта муаммо бор  4

Ла Лига. "Лас-Пальмас" - "Реал Мадрид" 1:0 News

Ла Лига. "Лас-Пальмас" - "Реал Мадрид" 1:0

Ла Лига 3-турида "Реал" сафарда "Лас-Пальмас" билан куч синашмоқда.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

Бу қизиқ! "Реал" 2030 йилгача Эндрикнинг ҳар бир голи учун 35 000 доллардан тўлаб боради


Айни шу паллада ҳакам Матео Бускетс бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.  

45+1-дақиқа. Бу сафар ҳам "Реал" бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. "Реал" рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ҳимоячилар уни қайтариб юборишди.

42-дақиқа. Макберни жарима майдончаси ичида Рюдигер билан кураш чоғида йиқилди, лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни талаб қилди. 

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди тўп учун курашда Сандрога нисбатан фол ишлатишга мажбур бўлди. 

Бурчак зарбасидан кейин ҳам меҳмонлар ниятига ета олмади. 

38-дақиқа. Рюдигернинг зарбасидан кейин Силессен қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади. 

37-дақиқа. Милитао оддий вазиятда тўп оширишда хатога йўл қўйди.

35-дақиқа. Модричнинг фаоллиги тўпни "Реал"га қайтариб берди. 

32-дақиқа. Хавьер Муньос жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп жуда ва жуда узоқлардан ўтиб кетди. 

31-дақиқа. Яна мезбонлар тўп билан муомалада бўлиб турибди. 

29-дақиқа. Килиан Мбаппе тезлигини ишга солди, олдинга ўтиб борди ва аниқ зарба берди, лекин кипер ўз ўрнида.  

28-дақиқа. Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда. 

25-дақиқа. УХХХ! Федерико Вальверде!!! Унинг кучли зарбасидан кейин Силессен жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

24-дақиқа. Винисиус жарима майдончаси олдида йиқитилди. Ҳакам меҳмонлар учун жарима зарбаси белгилади. 

20-дақиқа. "Лас-Пальмас" илк дақиқаларда ёмон ўйнамаяпти. Жамоа футболчилари анча ишонч билан қилмоқда ҳар бир ҳаракатини.

18-дақиқа. Оливер Макберни ўта қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. 

17-дақиқа. Мика Мармоль "подкат"да тўпни олиб қўйди. 

14-дақиқа. "Лас-Пальмас" қарши ҳужумга ўтмоқчи эди, аммо Сандро Рамирес тўпни ўзига тўғрилай олмади. 

11-дақиқа. Ўзига келиб олиш учун ҳам "Реал" шошилмасдан тўпни назорат қилмоқда. 

7-дақиқа. Бурчак зарбасини Лука Модрич амалга оширди, лекин унинг узатмасидан кейин тўпни энг яқинда турган ҳимоячи осонлик билан қайтарди. 

5-дақиқа. ГООООООООЛ! "Лас-Пальмас" ҳисобни очмоқда! Биринчи ҳужум ва дарҳол гол! Гол муаллифи Альваро Молейро!

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки клуб асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 


Айни дақиқаларга келиб, ҳар икки клубнинг ушбу беллашув учун асосий таркиблари маълум бўлди. 

Ла Лига
3-тур
"Лас-Пальмас" — "Реал Мадрид"

"де Гран Канария" стадиони

"Лас-Пальмас" – Силлессен, Мармоль, Маккенна, Суарес, Марвин, Молейро, Хави Муньос, Родригес, Кампанья, Сандро Рамирес, Макберни.

"Реал" — 1.Тибо Куртуа, 23.Ферлан Менди, 22.Антонио Рюдигер, 3.Эдер Милитао, 17.Лукас Васкес, 10.Лука Модрич, 14.Орельен Тчуамени, 8.Федерико Вальверде, 7.Винисиус Жуниор, 9.Килиан Мбаппе, 21.Браим Диас. 


Las Palmas

Alberto Moleiro - 5'

LaLiga . Round 3

30/08/2024, 00:30

0
:
1
Halftime

Real Madrid

Stadium: Estadio de Gran Canaria

Referee: Mateo Busquets

45'
90'
5'  Alberto Moleiro
5'  Oliver McBurnie
40'  Ferland Mendy

Rating: +2   

Comments

+1   
30 aug 01:10:07
Жураев6566
Олга Реал.
+1   
30 aug 01:07:22
Абу бакр
Юртимизда Лас палмасни мухлислариям борлиги яхши лекин.
+1   
30 aug 00:33:16
SHM
Сетантани шархловчисидан матч твни шархллвчиси яхши шархлайди
   
30 aug 00:13:26
Razezd
Qani òzingni kòrsat endi Mbappe
-1   
30 aug 00:59:48
barselona7
Кеча Барселона ҳам шундай бошлаганди. Кўрайликчи нима бўларкан охири.
-1   
30 aug 00:42:12
ManCity vs Jerona
Охх Лас палмаз йондиряптию
-2   
30 aug 00:46:27
Doniyor
Vahahahahaha Las Palmas qiynabqo'yyabdimi olg'a yutamiz realdi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика