Latest news

14:10Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак"  0 13:51"Милан" Лукаку трансфери устида ишламоқда  0 13:38Равшан Эрматов: "Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"  20 13:24"Саралаш ўйинларида футболчиларнинг қандай ҳолатда бўлиши муҳим, Эрон ва Қатарни эса ютишимиз керак" - Акмал Шораҳмедов  7 13:11Роналду фаолиятида илк бор гуруҳ босқичида бундай натижа қайд этди  6 13:10Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"  16 12:55"Кучли жамоалардан иборат яхши гуруҳ шаклланди. Энг асосийси, биз узоқ сафарларни амалга оширмаймиз" — Сречко Катанец  19 12:39ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичи тақвими ёхуд Ўзбекистон қайси саналарда ўйнайди?  66 12:33Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Эрон ва Қатар билан ўйнайди!  82 12:23Киммих шу ёздаёқ "Бавария"ни тарк этиши мумкин  1 12:01Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага  2 10:47Гарет Саутгейт? Евро-2024 да ишлаётган энг кўп ҳақ олувчи мураббийлар рўйхати тузилди  5 10:20Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  2 09:54Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"  0 09:27"Наполи" президенти Носир Ал Ҳелайфини очиқчасига танқид қилди  3

Ла Лига. Вальверде ва Бенземанинг голлари "Реал"га навбатдаги ғалабани тортиқ этди News

Ла Лига. Вальверде ва Бенземанинг голлари "Реал"га навбатдаги ғалабани тортиқ этди

Ла Лига 10-тури доирасидаги "Эльче" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.

"Эльче" – "Реал Мадрид" 0:3
Голлар
: 0:1 – 11 Вальверде, 0:2 – 75 Бензема, 0:3 – 89 Асенсио.

"Эльче" – Бадия, Паласиос, Бигас, Верду, Клерк, Фернандес Меркау (Гумбау, 62), Моренте (Кина, 80), Маскарель, Гути (Хосан, 62), Милья, Бойе (Понсе, 79).

"Реал Мадрид" – Лунин, Карвахаль (Васкес, 88), Рюдигер, Милитао, Алаба (Начо, 88), Модрич (Тчуамени, 62), Кроос (Асенсио, 80), Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Камавинга, 80), Родриго.

Огоҳлантиришлар: Гумбау (71), Рюдигер (90).


Elche

LaLiga . Round 10

20/10/2022, 00:00

3
:
0
Finished

Real Madrid

Federico Valverde - 11', Karim Benzema - 75', Marco Asensio - 89'

Stadium: Estadio Martinez Valero, 30236 spectators

Referee: Jesus Gil

45'
90'
62'  Raul Guti (Josan)
62'  Nicolas Fernandez (Gerard Gumbau)
71'  Gerard Gumbau
79'  Lucas Boye (Ezequiel Ponce)
80'  Tete Morente (Quina)
6'  Karim Benzema
11'  Federico Valverde
26'  David Alaba
61'  Karim Benzema
62'  Luka Modric (Aurelien Tchouameni)
75'  Karim Benzema
75'  Rodrygo
80'  Toni Kroos (Eduardo Camavinga)
80'  Vinicius Junior (Marco Asensio)
88'  David Alaba (Nacho Fernandez)
88'  Daniel Carvajal (Lucas Vazquez)
89'  Marco Asensio
89'  Rodrygo
90'  Antonio Ruediger


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва 3 та гол урган "Реал"3 очкони қўлга киритди.  

90+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Антонио Рюдигерга сариқ.  

Мезбон жамоа ишқибозлари эса трибунларни тарк эта бошлашди.  

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.   

89-дақиқа. ГООООООООЛ! Марко Асенсиодан ўзига хос зарба ва ҳисоб йирик кўринишга келмоқда. Родригодан иккинчи ассист.   

88-дақиқа. Карвахаль ва Алаба ўрнига Васкес ва Начо майдонга туширилди.  

88-дақиқа. Эсекьель Понседа вазият бўлди, аммо аргентиналикнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.  

87-дақиқа. Майдондаги футболчилар анча толиқиб қолгани сабаб бўш зоналар тобора кўпайиб бормоқда.  

84-дақиқа. Марко Асенсио жамоадошлари учун вазият яратиб берди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.    

80-дақиқа. ЎзгаришларВинисиус ва Кроос ўрнига Камавинга ҳамда Асенсио майдонга тушди. 

80-дақиқа. ЎзгаришЛукас Бойе ўрнига Эсекьель Понсе   

75-дақиқа. ГОООООЛ! Яна Карим Бензема. Қизиғи, Карим гол уриши заҳоти, ҳакамга "VAR"га бор, қара, барибир бунисини бекор қила олмайсан, дегандек ишора қилди. Ҳакам ҳам кулиб қабул қилди бу ҳолатни.    

71-дақиқа. Огоҳлантириш! "Эльче"нинг бир йўла уч футболчиси қарши ҳужумни тўхтатиш учун тактик фоллар ишлатишди ва ҳакам фақат Гумбауга сариқ кўрсатишни лозим топди. 

70-дақиқа. Луниииин! Ҳозир меҳмонлар кипери зўр сейв амалга ошириб, рақиб ҳисобни тенглаштиришига йўл қўймади.  

68-дақиқа. Бензема бу сафар ассист ролини бажариб берди. Родригонинг эса бош билан зарбаси қовушмади. Карим гарчи гол ура олмаётган бўлса ҳам асло хафа эмас, ҳозирги вазиятни у табассум билан қабул қилди ва жамоадошлари билан кулишиб юрибди.  

65-дақиқа. "Реал" ҳимоячилари рақибнинг навбатдаги ҳужумини осонлик билан бартараф этишди.  

63-дақиқа. Ўзгариш! Лука Модрич ўрнига эса Орельен Тчуамени ўйинга қўшилди.  

62-дақиқа. Ўзгариш! Пере Милья ўрнини Хосанга бўшатиб берди.  

Ҳакам шошилмасликни сўрамоқда. Ва... "VAR" бу сафар ҳам Бенземанинг голини инобатга олмади. Бу сафар Карвахаль ўйиндан ташқари ҳолатда. 

61-дақиқа. ГООООЛ! Карим Бензема барибир ниятига етди. Карвахалнинг узатмасидан кейин Карим тўпни ўзига ўнглаб, тўрга йўллади.   

58-дақиқа. Николас Фернандес Карвахаль билан тўқнашувдан кейин майдонда ётибди. Ўз навбатида ҳимоячи дарҳол ҳакамга ўйинни тўхтатиш зарурлигига ишора қилди.  

55-дақиқа. Модричдан ажойиб узатма, лекин ҳимоячи сўнгги паллада тўпни Бенземага етиб бормаслигини таъминлай олди. Қўшимчасига ён ҳакам яна байроғини кўтариб турибди.  

54-дақиқа. Стандарт вазият. Алабанинг узатмасидан кейин Милитао ҳам, Бензема ҳам зарба бериши мумкин эди. Карим бу ишни бажарди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.   

50-дақиқа. Бензема рақибнинг зарбаларига зарба билан жавоб берди. Французнинг ҳам уриниши анча яхши чиқди, лекин Эдгар Бадия ишончли ҳаракат қилди.  

47-дақиқа. Яна зарба! Тўп Рюдигернинг қўлига текканини кўриш мумкин бўлди такрорий лавҳада. Бироқ ҳимоячи максимал тарзда қўлларини ортига яширишга уринган.

Лукас Бойенинг зарбаси аниқ чиққанида Лунин ҳам ҳеч нима қила олмасди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! "Эльче" бўлимни кескин ҳужум билан бошлади.  

Жамоалар майдонга қайтишди. Бош ҳакамга Бенземани бутсалари ёқиб қолган чоғи. 

45+5-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунига етганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус.  

45+3-дақиқа. Паласисос Винисиусни қўполлик билан тўхтатди. Бўлим давомида бразилиялик футболчига нисбатан 4 марта қоида бузилгани ҳақида маълум қилишмоқда испаниялик ҳамкасбларимиз. 

Аммо бу сафар ҳам ҳимоячилар, аниқроғи Карвахаль, осонлик билан тўпни қайтарди. 

45+2-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

Бензема ўйинни тўхтатишни сўраганининг сабаби маълум бўлди. Мухлислардан бирининг мазаси қочган экан.

45-дақиқа. Бўлди, барча майдонга қайтди ва ўйин давом этади.

42-дақиқа. Учрашувда "пауза" юзага келди. Сабаби ҳозирча номаълум. 

40-дақиқа. Алаба рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумининг олдини олди. Бурчак зарбаси. Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштира олишди. 

Лука Модричнинг ҳаракатларидан шунчаки завқ олиш мумкин. 

37-дақиқа. Винисиус қанотдан олдинга ўтди, лекин жарима майдонига яқинлашгач, икки рақибни доғда қолдира олмади. 

34-дақиқа. Пере Милья Родригога нисбатан фол ишлатди. 

31-дақиқа. Гонсало Верду рақиб тўпни жарима майдончасига узатишига йўл қўймади. 

29-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади. 

28-дақиқа. Ухх! Андрей Лунин анча хавфли зарбадан кейин дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.   

Бироқ ишга яна "VAR" аралашди ҳамда Бенземада оффсайдни қайд этиб, голни бу сафар ҳам бекор қилди. 

26-дақиқа. ГОООООЛ! Давид АЛАБА! Австриялик ҳимоячи икки марта девор услубида ўйнаб, қулай вазиятга чиқиб борди ва мўлжалда адашмади.  

20-дақиқа. Рауль Гути ижросидаги бурчак зарбасидан кейин Тете Моренте тўпни дарвоза ўрнигадан анча юқорига йўллади. 

17-дақиқа. "Эльче" тўп билан. 

14-дақиқа. Родриго тезник маҳоратини намойиш этди, лекин кейин жарима майдонига киргач, йиқилиб тушди. Ҳакам қоида бузилмаганини айтмоқда. 

11-дақиқа. ГООООООЛ! Бу сафар тоза гол ва у Вальверде ҳисобига ёзилди. Ҳужумда Винисиус, Бензема ва Модрич ҳам иштирок этганини таъкидлаш лозим.  

9-дақиқа. Мезбонлар ҳужумга ўтишга уриниб кўришди, аммо омадсиз.  

6-дақиқа. ГООООЛ! Аммо голли узатмани амалга оширган Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган экан.  

3-дақиқа. Кутилганидек, "Реал Мадрид" илк дақиқалардан устунликни ўз томонига оғдириб олмоқда. 

1-дақиқа. "Олтин тўп"нинг янги соҳиби Карим Бензема ўйинни бошлаб берди.   

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика