Latest news

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Ла Лига. Беллингемдан дубль+ассист ва "Реал" жадвалда биринчи ўринга кўтарилмоқда News

Ла Лига. Беллингемдан дубль+ассист ва "Реал" жадвалда биринчи ўринга кўтарилмоқда

Ла Лиганинг 2-тури доирасида "Альмерия" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

Альмерия – Реал Мадрид 1:3
19 август, "Медитерранео" стадиони
Голлар: 1:0 – 3 Аррибас, 1:1 – 19 Беллингем, 1:2 – 60 Беллингем, 1:3 – 73 Винисиус Жуниор

"Альмерия" – Луиш Машимиану, Пубиль (Посо, 69), Эдгар Гонсалес, Чуми, Акьеме, Робертоне (Мелеро, 70), Баба (Лазаро, 90), Аррибас (Пучмаль, 90), Эмбарба, Рамазани (Коне, 61), Суарес.

"Реал Мадрид" – Лунин, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия, Кроос (Камавинга, 72), Вальверде (Васкес, 90), Тчуамени, Беллингем (Хоселу, 81), Винисиус Жуниор (Браим Диас, 90), Родриго (Модрич, 72).

Огоҳлантириш: Чуми (59).


Almeria

Sergio Arribas - 3'

LaLiga . Round 2

19/08/2023, 23:30

3
:
1
Finished

Real Madrid

Jude Bellingham - 19', Jude Bellingham - 60', Vinicius Junior - 73'

Stadium: Power Horse Stadium, 17561 spectators

Referee: Jose Sanchez

45'
90'
3'  Sergio Arribas
3'  Lucas Robertone
59'  Juan Brandariz
61'  Largie Ramazani (Ibrahima Kone)
69'  Marc Pubill (Alejandro Pozo)
70'  Lucas Robertone (Gonzalo Melero)
90'  Sergio Arribas (Arnau Puigmal)
90'  Iddrisu Baba (Lazaro)
19'  Jude Bellingham
45'  Toni Kroos
60'  Jude Bellingham
60'  Toni Kroos
72'  Toni Kroos (Eduardo Camavinga)
72'  Rodrygo (Luka Modric)
73'  Vinicius Junior
73'  Jude Bellingham
81'  Jude Bellingham (Joselu)
90'  Vinicius Junior (Brahim Diaz)
90'  Federico Valverde (Lucas Vazquez)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


90+2-дақиқа. Браим Диас маҳоратини кўрсатиб, ажойиб вазият яратди, бироқ унинг ғоясини Хоселу тушунолмай қолди ва ҳужум зарбасиз якунланди. 

90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 9 (!) дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Лука Модричнинг узатмасидан кейин Дани Карвахаль кутилмаганда ҳужум марказида пайдо бўлди ва кучли зарба берди, Машимиану ўз ўрнида.  

81-дақиқа. Ўзгариш! Учрашув қахрамони Беллингем ўрнини Хоселуга бўшатиб берди.    

73-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиус ҳам номига гол ёздириб қўймоқда. Беллингем бу сафар ассист ролида иштирок этди. Бу вазиятда Виннига рикошет ҳам ёрдам бериб юборганини таъкидлаш зарур.  

72-дақиқа. Ўзгаришлар! Тони Кроос ва Родриго ўрнига ўйинга Лука Модрич ва Эдуардо Камавинга қўшилди.    

70-дақиқа. Ўзгаришлар! Марк Пубиль ва Лукас Робертоне ўрнига майдонга  Гонсало Мелеро ҳамда Алехандро Посо туширилди.     

66-дақиқа. Марк Пубиль тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб майдонда ётибди.  

60-дақиқа. ГООООЛ! Кроосдан ажойиб узатма ва Жуд Беллингемдан дубль! Англиялик ярим ҳимоячи яна бир марта жарима майдончасига ёриб кирди ва керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлиб, тўпни боши билан дарвозага йўллади.  

59-дақиқа. Огоҳлантириш! Чуми ортидан қуйлаш жонига теккани учун Винисиусни кураш усулида майдонга қулатди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, бош ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Биз ҳам бироз дам оламиз. 

45+5-дақиқа. ГОООЛ! Тони Кроос аниқ зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ... "VAR"нинг аралашуви билан бош ҳакам бир неча сония аввал Карвахаль иштирокидаги вазиятни қайта кўрди ва испаниялик ўйин қоидасини бузгани, шу сабабли гол инобатга олинмаслигини маълум қилди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Машимиану дарвоза олдида яна бир вазият юзага келди. Фран Гарсиянинг узатмасидан кейин Родриго кучли зарба берди, кипер ҳам ўз навбатида тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

Бурчак зарбасидан кейин Родриго жарима майдонидан тўпни алдамчи ҳаракатлар билан чиқаришга қарор қилиб, адашди ва яна Рюдигер дарвозага йўлланган тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

41-дақиқа. Тезкор қарши ҳужумдан кейин Луис Суарес зарба беришга имкон топди, аммо Рюдигернинг узун оёқлари "Мадрид"ни голдан қутқариб қолди. 

Мезбонларнинг илк бурчак зарбасидан кейин иш хавфли вазиятгача етиб бормади. 

36-дақиқа. Лукас Робертоне узоқ масофадан кучли зарба йўллади ва Андрей Лунин қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтариб юборди. 

30-дақиқа. Альмерияда айди дамдаги ҳаво ҳарорати 37 градус иссиқни ташкил қилади. Бундай ҳавода бир танаффус қилиб, сув ичиб олган зарар қилмайди. Хосе Мария Санчес Мартинес ҳам шундай фикрда ва жамоаларни сув ичиб олишга чорлади.   

27-дақиқа. Родриго ажойиб ҳаракатларидан кейин ҳимоячини доғда қолдириб, узоқ бурчакка зарба берди. Дарвозабон ҳеч нима қила олмасди, лекин бразилияликнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

19-дақиқа. ГОООООЛ! Жуд Беллингем ҳимоячи билан девор услубидаги комбинациядан кейин тўпни дарвоза тўрига йўллади! Ҳисоб тенглашди!

16-дақиқа. "Реал"нинг иккинчи бурчак зарбаси ҳам наф бермади. 

13-дақиқа. Винисиус чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва жарима майдонига кириб улгурмай, тўпни Родригога узатиб, қайта қабул қилиш учун "очилганди". Бироқ тўп майдондан чиқиб кетди, Родриго бурчак зарбасилигига ишора қилишига қарамай, ҳакам эркин зарба эканлигини кўрсатди. 

11-дақиқа. Яна жарима майдончасида пайдо бўлган Беллингем тўпни тўхтатиб қолдию, лекин ҳимоячи ундан ортиғига имкон қолдирмади.  

8-дақиқа. Винисиус жарима майдончасига яқинлашгани ҳамоноқ зарба берди, лекин унинг уриниши ноаниқ. 

6-дақиқаЎйиндаги биринчи бурчак тўпини ҳам "Реал" амалга оширди. Крооснинг узатмасидан кейин Тчуамени ҳаводаги курашда устун келиб, зарба йўллади. Кипер ўз ўрнида.  

3-дақиқа. ГОООOООЛ! "Реал" стандарт вазиятга эга бўлди, аммо мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва чап қанотдан узатилган тўпни Серхио Аррибас боши билан дарвозага йўллаб қўймоқда. 

2-дақиқа. "Реал"нинг дастлабки ҳужумга ўтиши қоида бузиш орқали тўхтатилди. Винисиусни Эдгар Гонсалес чалиб йиқитди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Стадионни тўлдирган мухлислар қўшиғи остида ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.  

Жамоалар трибуна остидаги йўлакчада, майдонга тушишга тайёр туришибди. 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика