Latest news

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  1 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  121 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  24 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

"КЮ-2015": "Бунёдкор"дан йирик ғалаба, "Спартак"дан дуранг News

"КЮ-2015": "Бунёдкор"дан йирик ғалаба, "Спартак"дан дуранг

"Championat.asia" ҳамда "Oreo" савдо белгиси ҳамкорлигида ўтказилаётган "Келажак Юлдузлари-2015" футбол фестивалининг иккинчи тур учрашувлари якунига етди.

Кеча пойтахтимиздаги "Mega Planet" савдо мажмуасидаги, "Mega Cinema" кинотеатрида 3D форматидаги "Махлуқлар таътилда" (Монстры на каникулах 2) мультфильмини мириқиб томоша қилган болалар, бугун "Бунёдкор" стадионининг мини футбол залида иккинчи тур ўйинларини ўтказиш учун тўпландилар.


Биринчи жуфтликда зал эгалари "Пахтакор" футболчиларига қарши майдонга тушдилар. Илк турда бир хил ҳисобда ғалаба қозонган икки жамоа иштирокидаги учрашув қизиқарли ва голларга бой бўлди. Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Сарвар Мустафоев шогирдлари танаффусдан сўнг ҳам ташаббусни ўз қўлларида ушлаб тура олдилар. Аксинча, ҳисобда ортда қолаётган пахтакорчилар олдинга чиқа бошладилар бу эса "Бунёдкор" учун қарши ҳужум қилишга айни муддао бўлди. Ҳисоб 2:1 кўриниш олганидан сўнг, ҳеч бўлмаса дурангга имконияти пайдо бўлган "Пахтакор" имкон қадар ҳужум қилишга уринди. Аммо кейинги учта гол уларнинг дарвозаларига киритилди. 38-дақиқада киритилган гол эса ҳисобни бироз қисқартирди, 5:2.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 5:2 (2:0)

"Бунёдкор": Азимов М, Икромов Х, Абдусаломов А, Турсунхўжаев, юсупов И, Эргашев Э, Исмоилов Р, Бобомуродов Ф, Болтаев О, Аҳмедов О, Назаров Акбар, Тунсунбоев А.

Мураббий: Сарар Мустафоев, Стромилов А.

"Пахтакор": Мансуров Ш, Бахтиёров М, Абдуллаев А, Ҳикматуллаев М, Атометов А, Рихсибоев С, Ли Владимир, Искандеров А, Мирафзалов А, Норбиев М, Усмонов К, Асқаров Ж.

Мураббий: Виктор Шимяков.



Гарчанд, "Спартак" асосан Тошкентда ўз номига эга жамоа бўлсада, уларни ҳеч ким бу ерда кучсиз деб айта олмайди. "Локомотив" эса энди шакилланаётган футбол мактаби. Шунинг учун ҳам бугунги ўйин қизиқарли кечишини тахмин қилиш мумкин эди. Икки жамоа посбони яхши турганлигидан дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. 

"Локомотив" - "Спартак" 0:0

"Локомотив": Сибгатулин Р, Бахтиёров Ш, Шокиров М, Аматов А, Баҳодиров К, Учқунов М, Алишеров А, Мирзаев Л, Хазигалиев А, Ашуров А, Жўраев Ҳасан, Жўраев Ҳусан.

Мураббий: Суннат Рўзиев.

"Спартак": Худойбердиев, Муроджонов М, Муроджонов М - 2, Васильев А, Баҳодиров Ж, Баҳодиров К, Икромов М, Турсунмуҳамедов С, Мирзажалилов М, Акбаров Н, Ўринбоев, Обидов А.

Мураббий: Сергей Арсланов.




Кеча бўлганидек, бугун ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиларига телефон совға қилинди. "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида Отабек Болтаев сазовор бўлган бўлса, "Локомотив" - "Спартак" ўйинида Лазиз Мирзаев энг яхши бўлди. Айнан шу футболчига бугун ўйинни кузатган мутахассислар ҳам катта қизиқиш билдирдилар.


"Akfa Olami"дан Баҳодир Ашурматов энг яхши футболчини тақдирлаяпти.


Фарзанднинг муваффақияти, ҳар қандай ота-онани хушнуд этади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика