Latest news

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  16 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

КХДР Хитойга мағлуб бўлди News

КХДР Хитойга мағлуб бўлди

5 август куни Шарқий Осиё Футбол Федерацияси томонидан ташкил этилган Шарқий Осиё Кубоги мусобақаси финал босқичи доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Хитой, Жанубий Корея, Япония ва КХДР терма жамоалари иштирок этаётган ушбу турнирнинг аввалги натижалари ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичидаги рақибларидан бири бўлган КХДР иккинчи ўйинда Хитойга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Голларга Ю Дабао ҳамда Ванг Ёнгпо муаллифлик қилишди.

Финал босқичи иккинчи туридаги бошқа бир учрашувда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Мусобақанинг навбатдаги ўйинлари 9 августда бўлиб ўтади. Бу сафар КХДР Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйнайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика