Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

КХДР бош мураббийи: "Осиё Кубогида мўлжал - чорак финал" News

КХДР бош мураббийи: "Осиё Кубогида мўлжал - чорак финал"

Tags :  КХДР
Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи ва футболчиси иштирок этди.

"Эртага Осиё Кубоги-2019га тайёргарлик доирасидаги илк учрашувни ўтказамиз. Сўнгги ўйинимизни март ойида Гонконгга қарши ўтказган эдик. Бу баҳс қитъа чемпионати саралаши доирасида эди. Эртанги ўйинни яхши савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз", - дейди бош мураббий Ким Ёнг Жун. 

"Жамоамиз номидан биз бир бутун жамоа сифатида бор маҳоратимизни ишга соламиз. Майдонда боримизни берамиз", - дейди Жонг Ил Гван.  



- КХДР терма жамоаси йил давомида жуда кам ўйин ўтказади. Бу Осиё Кубогига тайёргарликда қанчалик таъсир қилади? 

- Бу йил терма жамоамизга номзод футболчиларни чақириб, клубларидан айириб олишдан чўчидик. Сабаби мамлакатимиз клублари ОФК кубогида иштирок этди. Яқинда Шарқий Осиё кубоги бўлиб ўтади. 

- Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингиз? 

- Албатта рақибни ўрганиб чиқдик. Бу юрт терма жамоаси ФИФА рейтингида биздан анча юқорида жойлашган. Ўзбекистонга қарши охирги икки ўйинимизни ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўтказгандик. Ўз уйимизда ғалаба қозонгандик, Тошкентда эса ютқазгандик. 

- Эртанги ўйинда сиз учун натижа муҳимми? 

- Майдонда 90 дақиқада нима рўй беришини айтиш қийин. Осиё Кубогига тайёргарликни ғалаба билан бошлаш албатта ёқимли бўларди. Шунга ҳаракат қиламиз. 

- Терма жамоа потенциалига қараб КХДР Осиё Кубогига қандай мақсад учун боради деб айта оласиз? 

- Осиё Кубогида барча кучли терма жамоалари иштирок этади. Чорак финалга бориш терма жамоамиз учун қониқарли натижа бўларди деб ўйлайман. 



- Шимолий Кореялик футболчиларнинг хориж клубида ўйнаши камдан кам учрайдиган ҳолат. Сиз Швейцария клубида ўйнайсиз. Бунга қандай эришдингиз? 

Жонг Ил Гван: -  Швейцарияга кўчиб ўтишимда бир қатор сабаблар бор. Анча йиллардан буён турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнаб келаяпман. Миллий терма жамоада ҳам голлар ураяпман. Ўтган йил декабрь ойида Шарқий Осиё Кубоги финалида Японияга қарши ўйнагандик. Финалда мен хет-трик қайд этгандим. Менимча айнан шундан кейин Швейцария клуби менга қизиқиб қолганди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика