Latest news

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  50 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  7 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас News

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас

Грузиялик футболчи яна бир мавсум Неаполда қолиб, кейин келажаги ҳақида қарор қабул қилмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, Хвича Кварацхелия "Наполи"да яна бир мавсум қолмоқчи. Айнан шу йўл билан футболчи янада ўсиб, кейинги даражага чиқмоқчи. Хвичанинг отаси ва агенти ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлашмоқда. 

Грузиялик вингер Неаполда ҳозирда 1,5 миллион евро ишлаб топади ва янги 2028 ёки 2029 йилгача мўлжалланган шартномага кўра, йилига камида 4,5 млн евро, бонуслар билан бирга, ишлаб топади. 

Футболчининг ўзи қолиш истагидалигига қарамай, "Наполи" ва Кварацхелиянинг вакиллари ҳали янги шартноманинг моддий томони ҳамда товон пули ҳақидаги банд ҳақида келишиб улгуришмаган. 

Маълумот учун, Хвича “Наполи”га 2022 йилда келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ, "Наполи" Виктор Осимхен билан янги шартнома имзолагани ва унда футболчи трансферининг товон пули 120-130 млн евро этиб белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика