Latest news

15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  0 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  2 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  5 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  14 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  9

Кваме Пеппрах: "Ўзбекистон биздан анча яхши ўйнади" News

Кваме Пеппрах: "Ўзбекистон биздан анча яхши ўйнади"

Ўзбекистон - Гана Б учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Кваме Пеппрах championat.asia сайти мухбирига интервью берди.

- Гана терма жамоасидаги дебютингиз қандай ўтди?
- Гана терма жамоасида майдонга тушганидан хурсандман ва келажакда яна кўп баҳсларда иштирок этишга умид қиламан. Ўзбекистон билан ўйинда таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор эди, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, аммо мезбонлар биздан анча яхши ўйнашди. Улар яхши жамоа эканликларини биламан, балки Осиёнинг энг кучлиларидан биридир, шу сабаб бизнинг ёш жамоага осон бўлгани йўқ.

- Шахсан ўзингиз қандай ўйнадингиз?

- Бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо гол ура олмадим. Мен ҳужумчиман ва барча ўйинлардаги вазифам гол уриш. Аммо юқорида айтганимдек рақибимиз кучли эди ва гол уриш осон бўлмади.

- Ўзбекистон сафида энг яхши ўйинчи ким бўлди?

- Уларнинг сардорини алоҳида кўрсатган бўлардим (Анзур Исмоилов - championat.asia). Ҳужумчи сифатида унга қарши ўйнадим ва осон бўлгани йўқ. Бундан ташқари 10-рақамдаги футболчи ҳам ёқди (Жалолиддин Машарипов - championat.asia).



- Ўзбекистонда неча кун бўлдингиз. Бу мамлакат ёқдими?

- Бу ерда 5 кун бўлдик, мамлакат менга ёқди. Африкадан фарқли, иқлими ҳам бошқача экан, аммо халқи меҳмондўстлиги менга ёқди. Бу ерда барча шароитларни яратиб беришди. Эртага кечқурун биз учиб кетамиз, аммо келажакда яна бу мамлакатга қайтиб келишни орзу қиламан.

- Айни пайтда қайси клубда тўп тепаяпсиз?

- Гана Премьер-лигасида иштирок этувчи «Кинг Фейсал» клубида. Бу мавсум 17та ўйинда 9та гол урдим, это шу руҳда давом этишга уринаман. Келажакда барча сингари катта клубда тўп тепишни истайман.

- Ганада доим яхши ҳужумчилар бўлган. Энг севимли ҳужумчингиз ким бўлган?

- Асамоа Гьян. У терма жамоамиз сардори ва етакчиси бўлган. У Италия А сериясида ва Англия премьер лигасида ўйнаган, келажакда мен ҳам шу лигалардан бирида ўйнашни орзу қиламан.

Мирон Гойхман суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика