Кутилмаганда ПСЖ Неймарнинг нархини туширди
30 jul 2019 16:10
News
Кутилмаганда ПСЖ Неймарнинг нархини туширди
ПСЖ ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужумчи Неймар билан хайрлашмоқчи.
Маълумотларга кўра, Париж клуби 27 ёшли футболчи кетиши учун ўзининг молиявий талабларини пасайтирди. Агар ПСЖ бунгача бразилиялик учун 300 млн. евро талаб қилган бўлса, ҳозир бу нарх деярли икки бараварга тушди ва Франция клуби футболчини 180 млн. еврога қўйиб юбормоқчи. Францияликлар келишувга бошқа футболчиларни қўшмоқчи эмас ва ушбу трансфердан фақат пул ишлаб олишмоқчи.
Неймарнинг келажакдаги клуби "Барселона" бўлиши мумкин. Форвард атрофидагилар футболчи Каталония клубига қайтишига ишонишмоқда.
Неймар 2017 йилнинг ёзида 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтган эди. Олдинроқ бразилияликка "Ювентус" ва "Реал" қизиқиш билдираётгани эълон қилинганди.
Link :
Source : Sport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments