Latest news

00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  2 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  3 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  46 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1

Кутилмаган хабар: Златан 3 йилга футболдан четлатилиши мумкин News

Кутилмаган хабар: Златан 3 йилга футболдан четлатилиши мумкин

“Милан” форварди Златан Ибрагимович ФИФА ва УEФА қоидаларини бузгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

39 ёшли швед 2018 йилдан бери Bethard букмекерлик конторасининг 10 фоиз улушига эгалик қилади. У ўзига тегишли Unkown AB фирмаси орқали юқоридаги компания акцияларини қўлга киритган.

ФИФА ва УEФА қоидаларига кўра, агар футболчилар букмекерлик конторалари билан шуғулланса, ташкилот тасарруфи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши таъқиқланади. Ибрагимович ушбу талабни “Милан” билан Европа Лигасида қатнашганида ва ЖЧ-2022 саралашида Швециядан қайтиб келганидан сўнг бузган. Bethard Ибра ҳали ҳам компания улушига эгалик қилишини тасдиқлади.

Регламентни бузгани учун ҳужумчи 100 минг еврогача жаримага тортилиши ҳамда 3 йилгача футбол билан боғлиқ ҳар қандай соҳа билан шуғулланишдан четлатилиши мумкин.

Bethard компанияси Ибрагимович қатнашган Швеция ТЖнинг Грузия ва Косовага қарши ўйинлар учун пул тикишни таклиф қилган. Шунингдек, мазкур контора орқали А Серия учрашувларига ҳам пул тикса бўлади. Швеция футбол федерацияси эса бир неча йилдан бери ушбу воқеалардан хабардор бўлгани айтилмоқда.

ФИФА ва УЕФА  вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика