Latest news

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  29 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

Кутилмаган учрашув, кутилган меҳмонлар ёхуд "Андижон"нинг ўйинлари атрофидаги воқеликлар News

Кутилмаган учрашув, кутилган меҳмонлар ёхуд "Андижон"нинг ўйинлари атрофидаги воқеликлар

Tags :  Андижон
Режалаштирилганидек, “Андижон” 4 февраль куни иккита учрашув ўтказди.

Рақиблар – Руминиянинг “Селимбар” ва Грузиянинг “Сабуртало” жамоалари эди. Белекдаги “Фанатик” ареналаридан фойдаланилди. Аввало, “Фанатик” 2 стадионида жамоамизнинг “Селимбар”га қарши учрашуви ўтказилди. Олдиндан айтиш жоизки, мураббийлар иккала учрашув учун футболчиларни тақсимладилар ва уларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Таркибга назар ташлаган бўлсангиз, унда Демир Имерига кўзингиз тушганлиги аниқ. Македониялик ярим ҳимоячи ҳозирча жамоамизда кўрикда бўлиб турибди. Хомяков шогирдлари “Селимбар”га қарши баҳсда бир қанча голли имкониятларни яратдилар. Бироқ ҳужумларни гол билан якунлашда омад юз ўгирди. Албатта, руминияликларда ҳам имкониятлар бўлди, якунда эса дарвозалар дахлсиз қолди. Дарвоқе, жамоамиз аъзолари – Элдор Адҳамов ва Абубакир Режаббоев жароҳат туфайли ушбу баҳсларни ўтказиб юбордилар.

“Андижон”нинг “Сабултаро”га қарши иккинчи ўйини қўшни майдонда ўтди. Илк учрашув давом этаётган пайтда грузияликларга қарши беллашув учун ажратилган асосий таркиб машғулотларни давом эттириб турди. “Селимбар”га қарши беллашув якунланиши биланоқ қўшни майдонга кўчиб ўтдик ва дарҳол барча эътибор “Сабултаро” билан баҳсга қаратилди.

Иккинчи ўйин ҳам қизиқарли кечди. Дарвоқе, беллашувдан олдин кичик бир қизиқ ҳолат юз берди. “Сабултаро” клуби бош мураббийи Гиорги Микадзе ўз вақтида Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасида тўп сурган. Ўша маҳалда ҳозирда “Андижон”да ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилаётган Элёр Раҳматуллаев билан бирга тўп суришган. Баҳс аввалида Микадзе Раҳматуллаевни кўриши биланоқ дарҳол ёнига бориб, ўзини таништирди ва “УзДонгЖу”да бирга тўп сурганини эслатди. Улар олдинги хотираларини ёдга олдилар. Орадан 16-17 йил ўтган бўлса ҳам Гиорги Микадзе Элёр Раҳматуллаевни унутмагани ва бир қарашдаёқ таниганига қойил. Улар учрашувдан кейин илиқ тарзда хайрлашишди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда Фарҳод Бекмуротов рақиб дарвозасини ишғол этди. Лекин учрашув якунига қадар грузияликлар икки марта жавоб қайтарган ҳолда ҳисобни 1:2 кўринишига келтирдилар. Шу тариқа, иккинчи учрашувда жамоамиз имкониятни бой берди. Асосийси, мураббийлар ушбу ўйинлар орқали жамоа ўйинини шакллантириб бормоқдалар.

Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. “Фанатик” ареналари бир-бирига ёнма-ён жойлашгани учун қўшни майдонларда турли хил мамлакатлардан келган жамоалар шуғулланишар, яна бошқасида эса ўртоқлик ўйинлари ўтказиларди. Жамоамиз ўз ўйинини ўтказаётган маҳалда “Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” клублари қўшни майдонларда машғулотларини олиб бордилар. Шунингдек, Қозоғистон чемпиони “Ордабаси” Арманистоннинг “Пюник” клуби билан ўйнади ва 2:4 ҳисобида ютқазди. Ушбу баҳсда “Ордабаси” таркибида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп сураётганига ҳам гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, “Қизилқум” бош мураббийи Жамшид Саидов ва унинг ёрдамчилари “Андижон” иштирокидаги ўйинларни стадионда кузатиб бордилар.

1-ўйин. “Андижон” – “Селимбар” (Руминия) – 0:0.

“Андижон”нинг бошланғич таркиби: Игор Литовка, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Сардор Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Леван Арвеладзе, Суҳроб Бердиев, Фарҳод Соҳибжонов, Демир Имери, Диёр Тоиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Суннатилла Абдуллажонов, Асад Ҳабибуллаев, Шаҳбоз Эркинов, Моҳир Комилов, Асилбек Айсаров.

“Селимбар”: Алдеску Мариус, Гитс Александру, Палмеш Раул, Натеа Чиприан, Митреа Флонимел, Памос Микаел, Салим Тудор, Деак Габриел, Родри Хернандо, Суаре Кациан, Поп Александру.

2-ўйин. “Андижон” – “Сабултаро” – 1:2 (1:0).

“Андижон”: Игор Литовка, Владимир Бубаня, Марлен Чобанов, Абдувоҳид Ғуломов, Иззат Абдурасулов, Фарҳод Бекмуратов, Шерзод Эсанов, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Шаҳбоз Эркинов.

Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Айсаров, Моҳир Комилов, Суннатилла Абдуллажонов, Суҳроб Бердиев, Демир Имери.

"Сабултаро”: Лазаре Купатадзе, Иракли Комахидзе, Александре Нариманидзе, Гиорги Жеренаия, Тсотне Капанадзе, Шота Ноникашвили, Бакар Хардава, Дадиани, Гизо Мамагеишвили, Гиорги Кохреидзе, Саба Мамачашвили.

“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика