Latest news

21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалаба ҳақли эди, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"  1 21:20"Насаф" — "Қизилқум" 4:0 (Матнли трансляция)  14 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  13 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  44 19:56Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"ни тотал устунлик билан ютди  42 19:32"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  24

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5 News

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5

Европа чемпионлар лигаси 2-тур доирасидаги эътиборга молик сенсацион натижалар билан таништириб ўтамиз.


5-ўрин.

Арсенал Англия – Олимпиакос Греция 2:3

«Эмирейтс»

Голлар
: 0:1 – 33 Пардо, 1:1 – 35 Уолкотт, 1:2 – 40, автогол Оспина, 2:2 – 65 Санчес, 2:3 – 66 Финнбогасон.

Арсенал
– Оспина, Габриэл, Гиббс, Бельерин (Кэмпбелл, 86), Косьельни (Мертесакер, 57), Озил, Окслейд-Чемберлен, Уолкотт, Касорла, Санчес, Коклен (Рэмзи, 60).

Олимпиакос
– Роберто, Элабделлауи, Сиовас, Ботиа, Салино, Фортунис (Вурос, 87), Камбьяссо, Пардо, Касами, Себа (Эрнани, 73), Идейе (Финнбогасон, 46).

Огоҳлантиришлар
: Санчес (44), Габриэл (45), Роберто (64), Финнбогасон (75), Камбьяссо (76), Фортунис (77), Озил (77).

Хит-парадни "Арсенал" - "Олимпиакос" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради. Лондонда кечган ўйинда Арсен Венгер шогирдлари кутилмаганда ўз майдонларида грецияликларга имкониятни бой бериб қўйишди. Дастлабки турда "Динамо Загреб"дан ютқазган "Арсенал" бу сафар ўз майдонида "Олимпиакос" қаршилигини енга олмади.


4-ўрин.

Атлетико Испания – Бенфика Португалия 1:2

«Висенте Кальдерон»

Голлар
: 1:0 – 23 Корреа, 1:1 – 36 Гайтан, 1:2 – 51 Гонсалу Гедеш.

Атлетико
– Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Тиагу, Габи, Гризманн (Вьетто, 71), Оливер Торрес (Сауль, 63), Корреа (Торрес, 77), Мартинес.

Бенфика
– Жулио Сезар, Луизао, Андре Алмейда, Элизеу, Жардел, Гайтан, Самарис (Фейса, 73), Гонсалу Гедеш, Нелсон Семеду, Жонас (Пицци, 80), Хименес (Митроглу, 72).

Огоҳлантиришлар
: Элизеу (25), Луизао (28), Мартинес (40), Самарис (40), Оливер Торрес (55), Жардел (82).

Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" жамоаси биринчи турда Туркияга сафар уюштириб, "Галатасарой"ни катта устунлик билан мағлубиятга учратишни уддасидан чиқишган эди. Ўз уйларида "Бенфика"га қарши бўлиб ўтган беллашувда эса "Атлетико" ишончни оқлай олмади. Португалия гранди "Бенфика" Гайтаннинг фаол ўйини эвазига "Атлетико" майдонида муҳим ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.


3-ўрин.

Астана Қозоғистон – Галатасарой Туркия 2:2 (0:1, 2:1)

«Астана Арена»

Голлар
: 0:1 – 31 Кыса, 1:1 – 77, автогол Балта, 1:2 – 86, автогол Эрич, 2:2 – 89, автогол Кароль.

Астана
– Эрич, Илич, Постников, Аничич, Шомко, Каньяс, Джолчиев (Нусербаев, 77), Жуков (Щеткин, 89), Максимович, Кетевоама (Мужиков, 82), Кабананга.

Галатасарой
– Муслера, Денайер, Кайя, Балта, Кароль, Инан, Кыса (Гюмюш, 82), Подольски (Родригес, 68), Снейдер, Озтекин (Сарыоглу, 90), Булут.

Огоҳлантиришлар
: Инан (42), Гюмюш (90).

Қозоғистон клуби "Астана"нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишиёқ катта сенсацияга сабаб бўлганди. "Астана" кўпчилик учун осон рақибдек кўринаётганди. Бу жамоа билан ўтадиган ўйинлар рақиблари учун тайёр 3 очкога қиёсланаётганди. Бироқ "Астана" барчанинг тахминларини пучга чиқарди. Қозоғистон клуби ўзининг уйидаги илк ўйиндаёқ рақибдан очко тортиб олишга эришди. Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, балки Туркия гранди "Галатасарой" эди. "Астана" ўз майдонидаги биринчи учрашувдаёқ ўзининг ЕЧЛдаги дастлабки очкосини қўлга киритишга муваффақ бўлди.


2-ўрин.

Порту Португалия – Челси Англия 2:1 (1:1, 1:0)

«Драгау»

Голлар
: 1:0 – 39 Андре Андре, 1:1 – 45 Виллиан, 2:1 – 52 Майкон.

Порту
– Касильяс, Майкон, Мартинс Инди, Перейра, Маркано, Рубен Невеш (Эвандро, 78), Данилу Перейра, Браими (Освальдо, 87), Андре Андре (Лайюн, 80), Имбула, Абубакар.

Челси
– Бегович, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Оби Микел (Азар, 62), Фабрегас, Виллиан, Рамирес (Матич, 73), Педро (Кенеди, 73), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар
: Мартинс Инди (19), Маркано (25), Кэйхилл (41), Аспиликуэта (66), Матич (79), Данилу Перейра (82), Имбула (89).

Жозе Моуриньо учун бу мавсум анча машаққатли бошланди. "Челси"нинг ички чемпионатдаги ишлари беш эмас. Улар бизнинг ҳар ҳафтадаги "хит-парад"имизга тушишдан чарчашмаётгани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлмоқда. АПЛдаги муваффақиятсизлардан сўнг "Челси" Европа чемпионлар лигасидаги стартни яхши бошлай олганди. Бироқ иккинчи турга келиб улар Португалияга сафар қилишди. Жозе Моуриньонинг собиқ жамоаси айни пайтда бир текис футбол кўрсатишда оқсаётган "Челси"ни аяб ўтирмади. "Порту" ўз майдонида ўтган ўйинда "Челси" устидан керакли ғалабага эришишни уддалади ва муҳим уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. "Челси" эса "хит-парад"нинг қаҳрамонларидан бирига айланишда давом этмоқда.


1-ўрин.

БАТЭ Беларусь – Рома Италия 3:2

«Борисов-Арена»

Голлар
: 1:0 – 8 Стасевич, 2:0 – 12 Младенович, 3:0 – 30 Младенович, 3:1 – 66 Жервиньо, 3:2 – 82 Торосидис.

БАТЭ
– Черник, Младенович, Поляков, Милунович, Володько (Риос, 85), Николич (Володько, 87), Стасевич, Яблонский, Гордейчук (Глеб, 72), Дубра, Сигневич.

Рома
– Шченсны, де Росси, Манолас, Динь, Салах, Венкер (Яго Фальке, 39), Итурбе (Торосидис, 46), Наингголан, Жервиньо, Пьянич, Флоренци (Солери, 90).

Огоҳлантиришлар
: Динь (12), Милунович (27), де Росси (46), Манолас (87), Дубра (90).

Европа чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувлар ичидан энг кутилмаган натижа Беларусда руй берди. БАТЭ жамоаси ўз майдонида "Рома"ни меҳмон қилди. БАТЭ жамоаси сўнгги йилларда мунтазам ЕЧЛ иштирокчиси сифатида ўз тажрибасини анча ошириб олаётганига ушбу баҳс яққол мисол бўла олди. БАТЭ шу куни Италия етакчиларидан бири "Рома" билан бўлиб ўтган учрашувда баҳс дебютини жуда кўтаринки руҳда бошлади ва меҳмонлар дарвозасини кетма-кет уч бор ишғол этди. Биринчи бўлимни фантастик тарзда ўтказган БАТЭ дастлабки 45 дақиқа ичида ҳамма масалани ҳал этиб қўйди. Танаффусдан кейин беларусликлар дарвозаси томо икки маротаба йўл топа олган "Рома" якунда вазиятни ўз томонига оғдира олмади. Албатта, БАТЭнинг ғалабаси ҳафтанинг энг сенсацион натижаси сифатида қайд этилиши муболаға бўлмайди. "Хит-парад" ғолиблигини БАТЭ футболчилари қўлга киритишди десак янглишмаган бўламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика