Latest news

10:45Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 10:05ЦСКА бош мураббийи захирадан майдонга тушганлар ҳақида фикр билдирди  0 09:27Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 08:58Никола Лазаревич: «Вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик»  1 08:22Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ноттингем Форест»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?   6 07:45Суперлига. Бугун яна учта учрашув бўлиб ўтади  5 05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  3 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  3 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  17 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  3 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  5 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  29 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  4 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7

Кутилган инқироз... Энди нима қилиш керак? News

Кутилган инқироз... Энди нима қилиш керак?

Мен учун 2002 йилда таваллуд топган футболчиларни муваффақиятсизликка учрагани ҳеч қандай янгилик бўлмади.

Ҳайитдан кейин хина? Кечирасиз, айнан шу жойига келганда мен 1998 йилги авлод вакилларининг инқирозидан кейин бошлаганман, иш услубини ўзгартириш кераклигини эса ёзиб чарчаганман. 

Одил Аҳмедов билан Наманганда 2004 йилда таваллуд топган футболчиларни саралаб олишимизда Дилшод Нуралиев бизга кўмаклашди. Йўл-йўлакай 2002 йилда туғилган футбочлиларни ҳам кўриб кетишини айтиб, 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида ўйин ташкил қилдик. Бир эмас, 4 нафар бола мураббийга ёқди. Тезкорлик билан уларга овир визасини қилдирдик. Бу тўртовлонга шу кунгача биров эътибор бермаган. Ҳаттоки "Навбаҳор"нинг ўзида ҳам уларга қаров йўқ эди. Афсуски, Қатардаги йиғин бекор бўлгач, бу болакайларга Европада бўлиб ўтган йиғинга визасини қилишга вақт бўлмади. Тўрт кишидан иккитаси Қатарга кетиши керак эди. Шундай бўлса-да, бу болалар Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда иштирок этиб қайтдилар. Бундай болалар кам дейсизми, тўлиб ётибди. Биз-ку бошқа иш билан бориб тўрт кишини топдик, топганда ҳам терма жамоага мос ўйинчини топдик, мосиниям шароитсиз мактабдан топдик. Фақат жуда кеч илғанланлиги учун муҳим паллада уларнинг жисмоний ҳолати тайёр эмасди, тактикага тушиш учун ҳам вақт керак бўларди.

Ўзбекистондаги БЎСМ, ИБЎСМ, Олимпия захиралари коллежлари, футбол академиялари қаерга қараяпти? Нима учун улар бир дастур асосида ишламайдилар, нима учун ЎФФнинг селекция бўлими икки йил аввал 2002 йилда таваллуд топган футболчиларни назоратга олмади? Нима Ўзбекистонда "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф"дан бошқа мактаб йўқми? Ҳамма зўрлар улардами? Бўлмаган гап, уларнинг аксариятидаги болалар ўз ёшидан катта. Шу ўз ёшидан катта бўлганлар ҳам натижа қила олмайдиган ҳолатга тушиб қолганимизга фақат ва фақат ўзимиз сабабчимиз! Шу тизим бизга кейинги 10 йиллик учун ўртаҳол футболчиларни тақдим этиб бўлди. Энди янги тизим кейинги, яъни 2025/27 йиллар учун яхши савиядаги ўйинчиларни етиштириб бериши учун ҳозирги тизим берган футболчилар билан чалғишга мажбур бўламиз. Болалар футболи ҳақида кўп гапирилди.

Нима учун ҳар бир вилоятда ҳудудий чемпионатлар йўқ, ўсмирлар ўртасида? Нега мураббийнинг ҳар бир вилоят бўйича маслаҳатчилари йўқ? Хориж йиғинига топилган пул, нега маҳаллий йиғинларга, селекция ишларига ажратилмайди? Икки йил давомида терма жамоа неча маротаба хорижга чиқди? Шу йиғинларнинг ҳеч бўлмаса биттасининг ҳаражати ички селекцияга ажратилганида эди, биз ҳозир Осиё чемпионатида бўлардик. 

Бўлар иш бўлди, янги тизим ишга тушиш арафасида. Кечаги натижа шуни кўрсатди-ки, биз барибир болалар футболидан ишни бошлашимиз керак. 2004лардан бошлаймизми? Бошлаш керак, аммо уларнинг ҳам аксариятини ёшлари аллақачон "уриб" бўлинган. Бу авлод билан селекция ишларини тўғри олиб борган ҳолда бўлар-бўлмас йиғинларни камроқ ўтказиб, асосан ички чемпионатни йўлга қўйишимиз керак. 2006лар билан эса умуман бошқача иш қилиниши керак. Бу болакайлар ҳали паспорт олмаган. Ёшлари ҳам топ-тоза (ҳозирча). Бу авлодга пул тикса бўлади. Буларни ҳозирданоқ маҳаллий чемпионатларда чиниқтириб, ҳар бир вилоятга селекционерларни тайёрлаш керак. Лекин афсуски, Тошкентдан бошқа бирорта вилоятда даврий босқични ўз ичига оладиган чемпионат йўқ. Асил фожеамиз мана шунда. Бизда вилоятларда ўтказиладиган бир ойлик чемпионатлар иш бермайди, бизга 6-7 ойлик чемпионатлар керак. Янгиланган ЎФФ айнан шу лойиҳа устида иш олиб бориши лозим. 

Хайрулла Холиқовнинг мақоласи кўпчиликка ёқмаган эди. У болалар футболи ичида юрган киши сифатида айтди, Ўзбекистон терма жамоаси мунтазам равишда ЖЧларда қатнашиши керак деб. Бу билан у асосий мақсад ўша бўлиши керак демаган. Агар болалар футболида Япония ва Кореяга ўхшаб тўғри ишланса, ЖЧларга оддий ҳолат билан чиқамиз, иккинчи таркибимиз ҳам Осиё чемпионатида муваффақиятли юриш қила олиши ҳақида эди мазмуни. Ўзбекистонда бунга эришиш мумкин. Бу алоҳида мавзу, ўзи умуман олганда нима учун бизда 15-16 ёшгача яхши футболчилар бўлиши, кейин йўқ бўлиб кетиши бу катта мақола, вақт бўлганда албатта ёзаман...

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика