Latest news

15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  2 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  4 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  26 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  4 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  14 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  11

Кутилган ҳол News

Кутилган ҳол

Диёр Имомхўжаевнинг ПФЛ бош директори этиб тайинланиши кутилган ҳол деб ўйлайман.

Аслида бош директорми ёки бош директор вазифасини бажарувчими, ҳозирги шароитда бунинг фарқи йўқ. Чунки ҳозир барчанинг ўй-хаёли битта нарсага қаратилган: карантиндан кейин футболимиз қандай ҳолатда бўлади? Ва бу борада кўпчилик лавозим даражаси билан қизиқаётгани йўқ. 

Биз нима сабабдан аввалги раҳбар Даврон Шоқурбонов ишдан бўшаганини билмаймиз. Бу ҳақда ПФЛ расмий баёнот бермади. ПФЛ фақат бош директор вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев тайинланганини эълон қилди.

Айни пайтда ПФЛ бош директорлигига Диёрдан яхши номзод йўқ эди. Ҳа, у катта футбол ўйнамаган (бир хил мутахассислар шундай дейишни яхши кўради: сен ўзи футбол ўйнаганмисан?) Бу билан сен футболда нимани ҳам тушунардинг демоқчи бўлишади шекилли.

Лекин Диёр Имомхўжаев ўқиган, тушунган йигит. У барибир футбол ичидан чиқди, бир думалаб четдан келиб қолгани йўқ. У ПФЛда иккита раҳбар билан ишлашга улгурди. Кўп тажриба тўплади. Ҳужжат ва қоғоз билан ишлашни ўрганди.

Диёр Имомхўжаевнинг менга ёқадиган энг яхши хислати бу - тўғрисўзлиги ва миясига нима келса шуни айтиши. Унинг фикри тўғри ё нотўғри, бу иккинчи масала, муҳими ўзининг мустақил фикри бор ва шуни доим баралла айтиб келган. Диёр Имомхўжаев бу лавозимга таниш-билиш орқали эмас, балки ўз меҳнати сабаб эришди. Унинг футболда "танкаси" йўқ деб ўйлайман. "Танкаси" бор бўлса ҳам бу - унинг фикрлаши ва қўлидан келадиган ишни бажариши.

Диёр қийин вазиятда бошқарувни қўлга олди. Карантиндан кейин қай йўсинда давом этишимизни белгилаб олиш осон бўлмайди. Умуман бундан кейинги футбол қандай ҳолатда бўлиши мавҳум. Коронавирус балоси жуда кўп соҳаларни тўхтатиб қўйди. Бу балони илдизи билан йўқотмай туриб футбол яна аввалги даражасига қайтишига ишониш қийин.

Ҳозирги шароитда Диёр Имомхўжаев олдида карантиндан кейинги Суперлига, Пролига ва бошқа ички мусобақаларни қай тарзда давом эттириш бирламчи вазифа бўлиб турибди. Чунки қандай бўлмасин чемпионатни давом эттириб қўйиш керак. Ўйлаймизки, унинг олдида бир нечта вариантлар йўқ эмас.

Диёр Имомхўжаевни қўллайдиган биринчи навбатда бу - клублар. Шу боис қандайдир қарор чиқаришдан олдин клублар таклифини ўрганса ва атрофдагиларнинг ўринли маслаҳатига қулоқ солса, ўйлайманки, унинг ишлари беш бўлади. Фақат бунинг учун биринчи навбатда ҳамма клубни бирдек кўриб бамаслаҳат иш юритиши шарт.

Янги лавозим ва янги масъулиятли ишда унга омад тилаб қоламан.

Х.Холиқов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика